Репост из: Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси А.Курбанов, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси инспектори З.Каримов, Яшнобод туман прокурорининг ўринбосари С.Джумабаев ва прокурор ёрдамчиси Б.Назировлар томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтган “Баҳор” маҳалласида жойлашган 50-сонли умумтаълим мактаби биноси, ички йўллари, коммуникация тизими ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди.