Reyting.mc.uz sayti buyicha, ISO 9001.14001.45001 Sertifikatlari olish va mehnat.uz jammi korsatkichlar buyicha


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ахил жамоа бор жойда муаммоларга ўрин йўқ . reyting.mc.uz бўйича барча саволларга жавоб +998-91-197-16-61
@Sevara_mc_uzreyting_qurilish
https://t.me/reyting_mc_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций






















#Diqqat

Hurmatli pudratchilar!!!


Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini navbatdagi yangilsh maqsadida tasdiqlangan mezonlar asosida integratsiya orqali maʼlumotlar tortish ishlari boshlanganligini maʼlum qilamiz.
Reytingni yangilash ishlari yakunlangandan so'ng qo'shimcha ma'lumot beriladi.

"Shaffof qurilish" milliy axborot tizimi


Уважаемые подрядчики!!!

Сообщаем, что в целях очередного обновления рейтинга строительно-подрядных организаций начаты работы по обновлению данных посредством интеграции на основе утвержденных критериев.
После завершения работы по обновлению рейтинга будет предоставлена дополнительная информация.

Аxborot - kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish Respublika markazi

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Энди «Янги Ўзбекистон» массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

➡️ Унда, ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилгани қайд этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган). Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилган.

➡️ Давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

➡️ “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди. Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

➡️ Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

➡️ Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

➡️ Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. Бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


➡️ Ўтказилган мулоқотларда девелоперларнинг кўпчилиги ер олиш, кредит, қурилишга рухсат, инфратузилма, фойдаланишга топшириш, уйларни сотиш билан боғлиқ масалаларни кўтарган. Мисол учун, ўтган йили 5 минг хонадонли 150 та кўп қаватли уй айланма маблағ етмагани учун битмай қолган. Бу борада банкларнинг хориждан жалб қилинган маблағдан 310 миллион долларни қурувчиларга айланма учун бериш таклифи маъқулланди.

➡️ Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган. Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти. Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

➡️ Пудратчиларнинг қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги қайд этилди. Ҳозир пудратчилар қурилишни бошлаш учун ҳужжатларни камида 5 босқичда келишиши керак. Бунга 2 ойгача вақт кетаяпти. Бу жараёнлар соддалаштирилиши эълон қилинди.

➡️ Қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилиши белгиланди.

➡️ Жорий йилда 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисоб-китоб қилинган. Бунга қўшимча 15 минг хонадон Янги Тошкентда барпо қилинади ва бу уйларда “яшил” энергиядан фойдаланилади.

➡️ Қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

➡️ Уй-жой қуришда асосий эътиборни эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга қаратиш зарурлиги таъкидланди. Реновация ҳисобига ердан фойдаланиш самарадорлиги 4-5 карра ошади, коммуникация харажати 2 карра камаяди.

➡️ Мутасаддиларга 2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат раҳбари ҳокимларга: "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш бу - Президент сиёсати"

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ипотека кредитини беришда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳам даромадларини ҳисобга олиш тизими жорий қилинади

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент: "Ҳокимлар уй-жой қурилишига ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарур"

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz



Показано 18 последних публикаций.