ТЕРСИЯТОсмонларга узатдик қўлни,
Юракларга қўнди бир сурур.
Танлагандик энг мушкул йўлни,
Охир бизни ўлдирди ғурур.
Бизга қарши жанг қилди само,
Бошимиздан ёғилди қорлар.
Қишдан омон чиққандик, аммо
Бизни қатл этди баҳорлар.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot