МРТ таърихи❇️
1944, Е.К.Завойский - электрон парамагнит резонанс ҳодисаси
❇️
1946, Пурселл ва Блох - ядро-магнит резонанс (ЯМР) ҳодисаси
❇️
1960, совет олими Иванов - ҳозирги магнит резонанс томографга ўхшаш ускунанинг схемасини чизди. Лекин у пайтда технология бунчалик ривожланмаган, лойиҳани амалга ошириш имкони йўқ эди
❇️
1973 - америкалик
Пол Лотербург ядро-магнит резонансдан фойдаланиб, қандай қилиб тасвир олиш мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди.
Кейинчалик
Мэнсфильд радиосигналларни рақамли тасвирга айлантиришнинг математик алгоритмини такомиллаштирди.
❇️
1975, Ричард Эрнст - МР-сигналларни ишлаб чиқишнинг янгича усулини топди (бу усул ҳозирги кунгача ишлатилади).
❇️
1980 - биринчи марта МРТ ускунаси клиникаларда қўлланила бошланди. Тадқиқотчи
Эдельштейн ва унинг ҳамкасблари биринчи марта одамнинг тасвирини олишди. Битта тасвирни олиш учун 5 дақиқа вақт кетди.
❇️
1986 - битта тасвирни олиш вақти 5 сонияга қисқарди.
Шу йили Чернобилдаги воқеа туфайли
"ядро-магнит резонанс" сўзи
"магнит резонанс томография"-га алмаштирилди.
Келажакда:✅ сканерлаш вақти қисқаради;
✅ яна ҳам сифатли, деярли реалликка яқин тасвир;
✅ тасвирни сунъий интеллект баҳолаб, хулоса бериши;
#tarix #mrt #таърих #мрт
@radiologiya_uz