Камолиддин Раббимов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси
Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot
Instagram: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Facebook: https://www.facebook.com/rabbimov.kamoliddin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


«Ҳозирда Европа хавфсизлиги учун АҚШдан муқобил вариант йўқ»сиёсатшунос

Доналд Трампнинг Европага нисбатан сиёсати тобора аниқ тус олмоқда: у Европа давлатларини хавфсизлик масаласида мустақил ҳаракат қилишга ундаётган бўлса-да, АҚШнинг стратегик таъсир доирасини сақлаб қолиш ниятидан қайтмаган. Агар Трамп Европани ўзидан узоқлаштирса, бу узоқ муддатда АҚШга эҳтиёжнинг пасайишига олиб келиши мумкинми? НАТО доирасидаги молиявий мажбуриятлар баҳси ортидан Европа етакчилари ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш ҳаракатига тушмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Трамп олдида катта дилемма бор, у Путинни деб ЕИдан воз кечолмайди» – Камолиддин Раббимов

Жей Ди Вэнс Оқ уйда Трампга босим ўтказиб, уни Зеленский билан кескинлашувга ундади. АҚШ сиёсатидаги узвийлик йўқолиб, кескин қутблашув вужудга келган, бу эса унинг иттифоқчилари ишончини пасайтириб, Кремлга вақтинчалик фойда келтирмоқда. Аммо бу жараён узоқ муддатда Путин учун салбий акс таъсир бериши мумкин. Европа Иттифоқи Украина тарафида, Трамп эса Путин сабабли Европадан воз кеча олмайди. Сиёсий келишувлар қийинлашмоқда, Эрдўған эса Украина ҳудудий яхлитлигини очиқ қўллаб-қувватлаб, Путинга ишора берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Зеленский тўғри гапларни айтяпти, лекин дипломатик қоидаларни бузди” — Камолиддин Раббимов

Зеленский ва Трамп ўртасидаги шов-шувли тортишувда Украина президенти дипломатияга зид иш тутди, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. У аввалроқ АҚШга борган Иордания подшоси, Франция президенти ва Британия бош вазирини мисол қилиб келтирди.

“Жудаям кўп мусулмонлар қирол Абдуллоҳни танқид қилди, у тишини тишига қўйиб чидади, лекин шу учрашувдан кейин ғазоликларни Иордания ва Мисрга кўчириш масаласи бошқа кўтарилмади. Абдуллоҳ ўз олдига қўйган дипломатик вазифани ёпиқ эшик ортида бажарди”, дейди у.


📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

@Rabbimov_rasmiy


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Вашингтонда, Оқ уйда Зеленский ва Трамп урушиб қолди. Бир томондан Зеленский, иккинчи томондан вице-президент Венс ва Трамп... Сиёсатшунос бўлиб, америка президенти билан бунақа айтишувни кўрмаган эдим. Улар айтишаётган пайти, аниқроғи, урушиб қолган вақт журналистлар умуман уларни гапини бўлишмади, мазза қилиб эшитишди. Агар ОАВ бўлмаганида, 100% улар муштлашган бўлар эди. Зеленский кучли димпломат эмас, Венснинг “Биз Путин билан дипломатия қилаяпмиз” деган гапини кўтара олмади. Бу айтишув Путинни тегирмонига сув қуяди. Стармер ўзгартириб келган Трамп яна Зеленскийга тескари бўлиб қолди…

@Rabbimov_rasmiy


Агар иккита одам урушиб қолса, ким кўпроқ айбдор бўлади? Ақиллироғи, соғломроғи. Зеленский Трампни чекланган одам эканлигини инобатга олиб, маҳорат билан дипломатия қилиши керак эди.

Дипломатияда бир уринишда барча ҳақиқатлар айтилмайди. Бир чиқишда барча мантиқий босқичлар ифодаланмайди. Трамп “Путин билан дипломатия қилмоқчиман” деса, Зеленский “илтимос, уриниб кўринг, у сизни айтганингизни қилишига умид қиламан. Лекин, бу адолатли келишув бўлиши керак!” дейиши керак эди. Макрон ва Стармер айнан шу позицияни айтишди.

Бироқ, Зеленский “2014 йилдан буён Путин босқчинчи, ҳатто сен ўтган сафар ҳокимиятда ўтирганингда, ўзинг ҳам ҳеч нарса қилмадинг!” қабилида гапирди. Балки Зеленский Трамп билан атайлаб айтишгандир. Балки Трампни психологиясини ўргангандир, кузатамиз. Лекин, ҳозирча, Зеленский Путин ва Трампни яқинлаштирди холос. Энди Путин ўзининг ёпиқ каналлари орқали “Доналд, мен сенга нима дегандим?! Бу бола ўзи ненормал” дейиши аниқ. Украинанинг вазияти жиддий оғирлашади. Бу айтишувдан кейин Украина АҚШни анча ўзидан узоқлаштирди. Путин ютди.

@Rabbimov_rasmiy


РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШ ва Россиянинг яқинлашуви – Марказий Осиё ва Европа учун янги чақириқ

Қўшма Штатларнинг Украина ва Европадан масофа сақлаб, Россияга яқинлашиши Марказий Осиё учун нимани англатади? Европа ўзининг мустақил хавфсизлик архитектурасини шакллантиришга тайёрми? “Геосиёсат”нинг Россия–Украина уруши уч йиллигига бағишланган сонида экспертлар бу борада ўз фикрларини билдиришди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Дунё давлатларида ҳар қандай муҳим, аҳамияти ошиб борадиган феномен бўйича стратегия ишлаб чиқиш урфи бор. Жумладан, мамлакатлар бўйича ҳам стратегия ишлаб чиқиб, ўзининг қадриятларини, йўлини, шартларини, дўсту-душманларини белгилаб олади. Марказий Осиё, Ўзбекистон ҳалига қадар Хитой бўйича стратегия ишлаб чиқмаган. Ўсаётган Хитой – бизга таҳдидми, имкониятми, еки баъзи соҳаларда имконият ва баъзи холатларда – муаммоли вазиятни – айниқлаштирилмаган.
*
Лекин, жамиятимизда “маданий евроцентризм” жуда кучли. Ўзимиз Осиёни қоқ марказидамиз. Кўрсак америка, рус ва евро киноларни яхши кўрамиз. Кинода кўзи қисиқроқ бўлса – нимадир “нето” бўлаверади. Европада, Россия ва америкада шаклланган фикрлар ОАВ орқали жамиятимизга кириб келади ва бизни бошқаради. Ўзимиз онгли, чуқур ўйланган ва тарозига тортилган курс ярата олмадик. Энди қисқача фактлар:
*
Кейинги минг йилликларда хитой бизга бир марта келди, икки минг йил олдин – унда ҳам водийдан от ҳайдаб кетти. Бизга хитойлар эмас, муғуллар келган. Хитой эса доим ўзини бошқалардан ихоталаган.
*
Кейинги беш юз йилда Европа дунёни экспанция қилишди ҳеч ким эришмаган натижага эришди. Кичик Европа бутун дунёни эгаллади, жумладан, Хитойни ўзини ҳам. 1492 йилдан то бугунга қадар Европа, энди АҚШ дунёни эгаллашда давом этаяпти. Бизни Россия босиб олди. Лекин ғарб ўзининг экспанциясини чиройли кўрсата олади.
*
АҚШнинг иккита ҳеч ким қилмаган жинояти ҳаммага маълум, лекин бу ҳақда кам гапирилади. Маҳаллий индейцларни қирғин қилиш, ва мисли кўрилмаган вахшиёна қулдорлик тизими. Бошқаларда ҳам қулдорлик бўлган, лекин ҳеч ким ҳеч қачон америкадаги каби вахший қулдорлик тизими яратмади. Ҳалига қадар уни илдизлари чуқур (биргина мисол, Трамп – уни Обамага қарши майдонга чиқаришди, овоз беришди)
*
АҚШ Хитойни ўз хокимиятига энг катта таҳдид деб билади, шу сабаб, Хитой билан урушга тайёрланмоқда. Бу урушда ахборот ҳал қилувчи рол ўйнайди. АҚШнинг ахборот машинаси шу қадар кучлики, Ироқ ва Афғонистон мисолида, истаганни манипуляция қила олади.
*
Уйғурлар бўйича – Уйғуристонни Хитой босиб олмади, Сталин, Англия ҳамда АҚШ иштирокида ўйинлар бўлди. Уйғур лидерлари билан кўп гаплашганман. Улар ўзлари учун керакли билимларга эга, ханларни психологиясини яхши билишади.
*
Дунёда Уйғуристон бўйича иккита стратегия бор: бири конфликтли (ғарб стратегияси) ва иккинчиси – дипломатик (“Менга қара, Ши, ўзинг чиройли боласан, нима қиласан репрессия қилиб? Нормал давлат қур, биз ҳам сен билан ёруғ юз билан дўст бўлайлик”). Биз, МО иккинчи стратегияда бўламиз. Чунки, биз бир вақтни ўзида 3-4 катта вазифаларни бажаришимиз керак. Булар: Россияни тийиб туриш, ғарб билан мувозанатли алоқалар, Хитой билан иқтисодий ҳамкорлик ва ҳ.к.

@Rabbimov_rasmiy


Ўзбекистонда Хитойдан қўрқиш, хитой-фобия – нопропорционал равишда катта. Биз, Ўзбекистон – бунёдаги энг ихоталанган давлатмиз. Дунё денгизларига чиқиш учун, фақат Ўзбекистон камида икки давлатдан ўтиши керак. Биринчи маъмурият даврида биз фақат фобиялар билан яшадик. Ўзимизни сақлаш ҳиссиёти тотал изоляционизм билан чегарадош даражага бориб қолаяпти. Миллий психологиямизда ҳам изоляционизм ва фобиялар жуда кучли.
*
Европада юз минглаб турк ва араб кебаблари бор, Францияда ҳар бир шаҳарда камида 2-3 хитой ресторанлари бор. Парижнинг катта райони “азиатик” (осиёликлар/хитой) квартали дейилади. АҚШда “чайнатаунлар” тиқилиб ётибди. АҚШга ўқишга келаётган хорижий студентларнинг ярмига яқини – хитойликлар. Анча консерватив бўлган араб давлатларида хитой, ҳинд ва бошқа давлат ва миллат бизнеслари, вакиллари жон бошига анча кўп.
*
Бундан кейин глобал боғлиқлик. Бир томондан ўзликни сақлаш, ютилмаслик, бошқа томондан иқтисодий ривожланиш, сармоялар ва маданий ҳамкорлик ўртасида мувозанат бўлиши керак. Агар ихоталаниш устун бўлса ҳам – ютқазамиз. Агар позицияларни бериб қўйсак ҳам... Тошкент паркида хитойликлар томонидан ҳеч қандай сиёсий еки маданий тарғиб бўлмаган. Бу – спорт машғулоти эди. Сал кенгроқ бўлайлик. АҚШни Оқ уйи олдида ҳар куни ҳоҳлаган давлат вакиллари ўз байроқлари ва транспарантлари билан намойиш қилиш мумкин. Парижни Бастилия майдонида ҳам. Ёки, Япония, Корея, Германия ва Британияда ҳам.
*
Ҳиндистон ўзининг ҳиндлари учун Тошкентта битта будхона очишни сўрайди. “Энди шу будхона етишмаётган эди...” деймиз. Ҳиндистонни ўзида, 300 мингдан ортиқ масжид бор. Бизга инвестор келмайди деймиз. Газ секторимизга Европа ва АҚШ келмайди – улар учун бу лойиҳалар жуда кичик ва кам даромадли. Руслар келса – дод деймиз. Хитой келса ва битта спорт югуриши қилса – яна қўрқамиз... Эркин миллат бўлиш учун, ва бошқа жойларда ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олишимиз учун – адолатли, малакали ва толерантроқ бўлишимиз керак эмасми?!

@Rabbimov_rasmiy

17k 4 206 759

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Бундай сюжетлар киноларда бўлади» — Раббимов Саудиядаги музокаралар ҳақида

Трамп сабаб бугун дунё геосиёсатида кескин силкинишлар юз беряпти. Ҳозирги воқеаларга қандай таъриф бериш мумкин? Шу мавзу Kun.uz'нинг жонли эфирдаги «Геосиёсат» ҳафталигида муҳокама қилинди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамас Ғазо бошқарувини топширишга рози. Бу амалга ошадими?

Ҳамас Исроил билан сулҳ келишувининг иккинчи босқичи доирасида, Ғазо устидан бошқарувни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга тайёрлигини билдирди. Kun.uz мухбири қонга ботган бўлганинг келгуси тақдири ҳақидаги саволлар билан “Геосиёсат”да экспертлар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовга юзланди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


#Rabbimov_fikri

Мюнхен “революцияси”. Путин ютди, Европа шокда

АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқи билан дунёни лол қолдирди. Америка ва Европа муносабатлари 180 градусга ўзгармоқда. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Кун.уз'даги колонкаси.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


📌 #тавсия_қиламан

Сиёсатчилар солиқлардан кўра қарз олишни афвзал кўришади.
👉Қарз эса бу келажак авлод учун манфий мерос!

Рақамлар ҳеч қачон ёлғон гапирмайди.
👉Лекин уларни ёлғон "гапиртирса" бўлади.

"Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Камомад — салкам 36 трлн сўм.
👉 Нима учун ҳукуматларга ҳар доим пул етмайди?

Энг яхши ҳукумат – рақобат қилишга мажбур бўлган ҳукумат.
👉Буни Ўзбекистонда қандай амалга оширса бўлади?

Инфляция – аслида салбий нарса эмас.
👉Инфляция муаммо эмас, балки муаммонинг мавжудлигига сигнал!

Шу каби постлар билан Валижон Туракулов | Иқтисодий блог каналида танишиб боришни тавсия қиламан.

👉@v_turakulov


Ғазони егани бўрилар келди. Мусулмон дунёси қани?

Доналд Трамп ҳокимиятга келибоқ, Ғазони ғазоликлардан тозалаб, бу ерларда назорат ўрнатишини айтди. Бу – де-факто секторни Исроилга олиб бериш дегани. Бошида буни кўпчилик жиддий олмади, музокара тактикаси дея яхши гумон қилди. Лекин Трамп ростдан ҳам ғазоликларни кўчириш учун жой излаяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


“Яширин давлат” нима? Трамп нега унга қарши уруш очди?

Сиёсий лексиконда инглизча “deep state”, русча “глубинное государство” деган атама тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Бу тушунчани ўзбек тилига “яширин давлат”, “соядаги кучлар, “кўринмас бошқарув” деб таржима қилиш мумкин.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Коллектив Ғарб бугун мавжуд эмас” — Камолиддин Раббимов

АҚШнинг янги президенти, аввалгисидан фарқли равишда, Путинни яккалаб қўйиш йўлидан юрмоқчи эмас. У РФ раҳбари билан фаол мулоқот бошлади. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, бу – Трампнинг авторитар шахсларни ҳурмат қилиши билан боғлиқ. “У диктаторларни кучли шахслар деб ҳисоблайди, буни ҳеч қачон яширмаган”, дейди таҳлилчи.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқимиз мана шу илмни ўрганиши керак...

- Ҳусан Мамасаидов

Аксариятимиз жуда ҳам мақсадсиз яшаймиз. Нари борса 1-2 ойлик режалар қиламиз холос

Ҳаётимиз давомида иш, оила, дам олиш, дўстларга бир хилда етарлича вақт ажрата олмаслик муамммоси кўпчиликда топилади. Ундан ташқари, пул тақсимоти, энергия тақсимотини нотўғри қўллаш натижасида кўп нарса йўқотамиз.

Кўпчилик яхши танийдиган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов ҳаётда хотиржамликка эришмоқчи бўлганлар учун 23 йил давомида тўплаб, амалда синаб, энг катта фойда олган тажрибаларини сизлар билан 2 кунлик “Ҳаёт Баланси” деб номланган онлайн дарси орқали улашмоқчи.

Жонли дарс бепул ва 14-15 февраль кунлари, ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш учун пастдаги ҳавола устига босинг.

👉 Бепул қатнашиш учун линк:
https://t.me/+kKywu6FrxqIxYzU6
https://t.me/+kKywu6FrxqIxYzU6
https://t.me/+kKywu6FrxqIxYzU6


Трамп Ғазодан фаластинликларни кўчирмоқчи. Ким рози, кимлар норози?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Вашингтонга бориб, Трамп билан учрашди. Учрашув вақтида Трамп Ғазодан фаластинликларни тўлиқ кўчириш ва бу ҳудудни ҳудди француз Ривиераси каби сўлим жойга айлантириш ҳақида гапирди. Бу гапларни эшитаётган Трампнинг ёнидаги Нетаняҳу жуда хурсанд эди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


⚡️ Ҳурматли дўстларим, обуначиларим, кузатувчиларим!

Бир янгиликни сизлар билан бўлишмоқчиман. Telegram мессенжеридаги Zominiy каналини кузатишни бошладим.

Энди юртимиз ва жаҳон саҳнасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида каналда биринчилардан бўлиб хабардор бўлишингиз мумкин. Хабарларнинг мавзулари эса турлича — сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, спорт, технология, таълим ва бошқалар.

Сифатли, ишончли ва манфаатли хабарларни ўқимоқчи бўлсангиз, энг сўнгги янгиликларни биринчилардан бўлиб билишни хоҳласангиз, каналга албатта обуна бўлинг.

Манзил: @Zominiy_uz

Показано 20 последних публикаций.