Вилоят прокурори Э.А.Таджиев кабулида булган Қарши тумани, "Гулистон" МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ички йўлларни таъмирлаб бериш масаласидаги мурожаатлари вилоят прокурорининг ўринбосари А.Э.Мирзаев, туман прокурори, туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойига бориб ўрганилди. Фуқаролар билан ўтказилган суҳбат жараёнида ички йўлларни таъмирлаш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.