РАСМИЙ БАЁНОТ
Жорий йилнинг 5 июнь куни “Sevimli” каналининг “ZAMON” теледастури орқали “Қашқадарёда оддий фуқарони урган ички ишлар ҳодими ҳақида батафсил маълумот беришни ички ишлар идораси ҳодимлари хохлашмади(ми)?” мавзусида ведиолавҳа эълон қилинди.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 30 май куни ўтказилган тунги рейд давомида фуқаро М.Ҳалилов Косон тумани, “Ниҳол” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ниҳол файз барака савдо” МЧЖга қарашли савдо дўкони ёнида ниқобини иягига тақиб юрганлиги сабабли, ИИБ ходимлари томонидан уни огоҳлантиришганида, у ИИБ ходимларининг талабларини бажармагани сабабли, тадбирга жалб қилинган вилоят ИИБ ходими С.Ғаниев фуқаро М.Ҳалиловни оёғи билан бир марта тепганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра ИИБ ТВБСО ходими С.Ғаниев ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган.
Текшириш натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👉 @qvprokuratura