Бугун,
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида энергия самарадорлигини оширишни илмий-техникавий жиҳатдан таҳлил қилиш мақсадида 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўрганишларни бошлади.
Ишчи гуруҳ ва илмий ходимлар билан бирга энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг янги механизмларини жорий этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, 6 та йўналишда ишчи гуруҳлар тузилиши, улар томонидан вилоятда энергетика тизимини илмий ёндашувларга таянган ҳолда ўрганиб чиқиб, аниқ ҳамда асослантирилган таклифларни тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.
Куннинг иккинчи ярмида, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Косон туман штабининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларини йўқотиш юқори бўлган ҳудудларда рейд тадбирларини ўтказиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, ушбу тумандаги йирик истеъмолчи ҳисобланган “Бунёдкор” МЧЖ фаолияти билан танишилиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш таъкидланди.
Шунингдек, туман ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt