Ўзбекистон ҚЯОЖ Андижон вилоят бўлинмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Аҳолининг Covid-19 вирусининг олдини олиш бўйича билимларини ошириш бўйича онлайн тарғибот гуруҳи

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Шу йилнинг 5 июлидан бошлаб юртимизда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари билан бирга пневмония аниқланган беморлар ҳақида ҳам маълумот бериб борилмоқда.

Юқоридаги жадвалда юртимизда пневмония билан оғриган беморлар ҳақида маълумотлар акс этган.

Унга кўра, 5 июлдан бугунга қадар 7 996 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиқди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ССВ: юртимизда коронавирусга қарши 1миллион 99 минг нафардан ортиқ киши тўлиқ эмланди

❗️26 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 212 665 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 145 826 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 44 907 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 932 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 551 554 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 201 493 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 693 153 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 656 908 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 099 618 нафарни ташкил қилмоқда.

📊26 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (26 192 доза),
📌Фарғона вилояти (25 987 доза),
📌Андижон вилояти (24 118 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 868 174 доза,
📌Фарғона вилоятида 853 109 доза,
📌Андижон вилоятида 728 179 доза,
📌Самарқанд вилоятида 609 168 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Мамлакатимизда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилди

🔺2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌23 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌79 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌32 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌72 нафари Фарғона вилоятида,
📌42 нафари Хоразм вилоятида,
📌105 нафари Тошкент вилоятида,
📌112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
🔹Андижон вилоятида 98 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 33 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 104 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 120 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 72 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 120320 (+871) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани, шифокорлар томонидан беморлар қўлига дори рецептлари ёзиб бериш ҳолатлари учраётгани ҳақида турли асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқалди. Айтиш мумкинки, бу хабарлар кенг жамоатчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВ ушбу хабарлар юзасидан ССВ Матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар қандай касаллик бўлмасин, энг биринчи галда, шифокорга мурожаат қилиш ва дорилардан фақат унинг рецептига асосан фойдаланиш хасталикни енгишнинг энг тўғри ва самарали усули ҳисобланади.

Бироқ бугун ҳамма ҳам бу олтин қоидага риоя қилаётгани йўқ.
Афсуски, сўнгги пайтларда аҳоли орасида коронавирусдан даволаниш мақсадида ўзбошимчалик билан антибиотик ва гормонлар қабул қилиш қатъиян ман қилинишига қарамасдан бу ҳолатлар тез-тез кузатилаётгани ачинарлидир.

Бу эса беморларнинг умумий ҳолатини янада оғирлаштириб, касалликка қарши курашаётган шифокорларга ҳам катта қийинчилик туғдирмоқда.

Шу боис, Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВ ССВ Матбуот хизмати орқали аҳолига мурожаат қилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
​​“Зангиота”дан чиққан бир оила ҳикояси

Бошидан ўтганларини сўзлаб берган бир танишимнинг гапларини эшитиб, уни бошқаларга ҳам улашгим келди.

Зора, бугун қайта-қайта гапирилавериб сийқаси чиққан, аммо хавфи сира камаймаётган, шиддати сўнмаган коронавируснинг саломатлигимизга зиёни ҳақида яна бир карра огоҳ бўлсак, ўзимизга зарур хулосаларни чиқарсак...

Исм-фамилиясини ошкор этишимни истамаган танишим турмуш ўртоғи иккаласи бу вирус балосига мубтало бўлишибди. Аввал эри, кейин ўзи иситмалаб, ҳолсизланиб, кўрпа-тўшак қилиб уйда ётишган. Шунчаки шамоллаш, дея дори-дармон қилишган. Аммо аҳволлари кундан-кунга ёмонлашиб, нафаси сиқа бошлаган. Шундан сўнггина шифохонага боришга қарор қилишган.

— Бир неча кун уйда шамоллашга қарши даволандик, дори-укол, “капелница” олдик, — дейди 33 ёшли танишим. — Эр-хотин уйда бир аҳволда ётдик, охирги кунлари овқат қилишга, ҳатто борини олдимизга олиб ейишга ҳолимиз, ҳафсаламиз қолмади. Яхшиямки, сал аввалроқ болаларимни қишлоққа — бувисиникига жўнатгандик. Бу орада олган даво муолажаларимизга 4-5 миллион пулимиз кетди. Аммо аҳволимиз баттарлашиб борса бордики, ўнгланишдан дарак бўлмади. Бошида шамоллаш, ўтиб кетади, деб ўйлагандик. Аммо иккаламизнинг ҳам ҳолатимиз коронавирус аломатлари каби кучайиб борарди. Очиғи, буёғига дори-дармон олишга ҳам пулимиз қолмади. Таниш-билишларнинг маслаҳати, қистови билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига боришга қарор қилдик. У ерда бизга жуда яхши қарашди, врачлар ҳам, ҳамширалар ҳам мунтазам ҳолимиздан хабар олиб, барча зарур муолажаларни қилишди. Озиқ-овқат, дори-дармон, барча турдаги текширувлар — ҳамма-ҳаммаси шифохона томонидан амалга оширилди. Яхшиямки, бироз кеч бўлса-да, касалхонага борганимиз, бормаганимизда билмадим, нима бўлишини ҳатто ўйлашга ҳам қўрқаман. Фақат фарзандларим кўз олдимдан ўтарди, уларнинг ҳоли не кечади, деган ўйлар билан тонг оттирардим.

Шукрки, кундан-кунга саломатлигимиз яхшилана бошлади. Менга 3 кунда рухсат беришди. Аммо хўжайинимнинг аҳволи ёмонроқ бўлгани учун 14 кун шифохонада даволанди. Эркак киши дардга енгил бўлади, деганлари рост экан. Анча қийналдилар, нафас олишлари оғирлашди. Шифокорларимизга минг раҳмат, улар турмуш ўртоғимнинг жонига оро кириб, қўлларидан келган барча ёрдамни кўрсатишди. Хўжайиним ҳам соғайиб уйга қайтганларида бошимиздан кечирганларимиз кўзимдан бир-бир ўтиб, ҳам қувончдан, шукроналикдан, ҳам қўрқув ва ваҳимадан йиғлаб юбордим. Барча қийинчиликларимиз ортда қолгани рост бўлсин...

Афсуски, бугун бу каби хасталанаётганлар сони, махсус шифохоналарда, ўз хонадонларида "COVID-19" билан оғриб, даволанаётганлар сафи кўпайиб бормоқда. Бу хавфли касаллик занжирини узиш учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз, ўзимизни асраш билан вирус тарқалишининг олдини олишга ҳисса қўшишимиз лозим.

Муҳтарама Комилова,
Манба: ЎзА

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Нима учун коронавирус ҳаммага бирданига юқмайди? – мутахассис изоҳи

Коронавирус дунё аҳлини бирдек ларзага солди. Яқин бир йил ичида у ўзининг тури ва қиёфасини неча маротаба ўзгартириб, неча маротаба янгидан янги изланишларга сабаб бўлди.

Пандемия, касалликнинг юқиш йўллари, ҳимояланиш, эмланиш ва даволаш усуллари бўйича тўпланган саволларга Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб берди.

👉🏻Жавобларни ўқиш

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак? Бу ҳолатда антибиотиклар ёрдам берадими? (2-қисм)

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб беради:

— Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Тана ҳароратини 38 даражагача кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади, яъни инсон организмига вирус тушса, организм вирус билан курашиши учун ва иммунитет ҳужайралари пайдо бўлиши учун организмнинг ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши керак. Тана ҳароратини бу даражагача кўтарилиши қўрқинчли эмас.

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

📌 “Витамин С” га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон чойлар, малина чойлар, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;

📌 Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;

📌 70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

▶️1 ёшгача болага 100-125 мг,

▶️1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,

▶️5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!


Оилавий шифокор келгунига қадар “Витамин С” га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, “Парацетамол”ни яна бир бор қабул қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 194 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈194 миллион 123 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 158 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 34,443 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,371 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,688 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,056 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,049 миллиондан ортиқ).

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 845 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 194 млн


🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:21 часов по ташкентскому времени 26 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 194 млн 123 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 158 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 34,443 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,371 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,688 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (6,056 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (6,049 млн).
💉 Согласно актуальным данным Университета

Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 845 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗Кеча юртимизда 705 нафар кишида коронавирус, 482 нафар кишида пневмония аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124995 (+705) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌73 нафари Жиззах вилоятида,
📌43 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌13 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌69 нафари Самарқанд вилоятида,
📌26 нафари Сирдарё вилоятида,
📌59 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌64 нафари Фарғона вилоятида,
📌37 нафари Хоразм вилоятида,
📌80 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 97 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 119 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 17 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 183 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 141 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 68 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 59 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 58 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 119449 (+811) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Айни пайтда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди раҳбарлари, вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси раҳбарлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ССВ: Юртимизда 1 миллион 27 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️21 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 64 755 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 53 141 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 7 417 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 197 нафарни ташкил қилди.


❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
5 868 010 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 721 120 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 560 929 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 585 961 нафарни ташкил қилди.


❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 027 927 нафарни ташкил қилмоқда.

📊21 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (20 151 доза),
📌 Бухоро вилояти (11 354 доза),
📌Андижон вилояти (11 205 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Наманган вилоятида 772 228 доза,
📌 Фарғона вилоятида 758 371 доза,
📌Андижон вилоятида 654 020 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Антирекорд яна янгиланди: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 719 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 492 нафарга етди

🔺2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 (+719) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌81 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌81 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
🔹Андижон вилоятида 34 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 54 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 45 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 51 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 105 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 70 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 44 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 54 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 116755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Вакцинация ҳудудлар кесимида

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 98 176 НАФАР АҲОЛИ ТЎЛИҚ БОСҚИЧЛАРДА ЭМЛАНДИ
(15 июль ҳолатига кўра)

Вакцинация жараёнлари бошланганидан июль ойининг ўртасига қадар Тошкент шаҳрида жами 366 005 доза вакцина қўлланилди.

Шундан:
📌1-босқичда 218 369 доза,
📌2-босқичда 123 420 доза,
📌3-босқичда 24 216 доза
вакцинадан фойдаланилган.

15 июль ҳолатига кўра, 98 176 нафар аҳоли тўлиқ босқичларда эмланиб бўлди.

Пойтахтда эмлаш жараёнлари аҳоли қатламлари кесимида қуйидаги кўринишга эга:
💉65 ёшдан ошган фуқаролар — 120 021 доза;
💉тиббиёт ходимлари — 93 010 доза;
💉мактаб ўқитувчилари — 9 769 доза;
💉мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 10 968 доза;
💉сурункали касаллиги бор фуқаролар — 32 864 доза.
Вакциналарнинг қолган қисмлари бошқа аҳоли қатламларида қўлланилган.

Юртимизда жами 21 455 214 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган бўлиб, Тошкент шаҳрида 1 757 451 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Шундан бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 12,4 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Ҳиндистонда жами касалланганлар сони 31 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈188 миллион 655 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 067 мингдан зиёд киши вафот этган (16.07.2021 йил Европа вақти билан соат 19:21 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 547 879 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 849 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈189 миллион 527 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 075 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,643 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,026 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,209 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,907 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,717 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 38 707, Ҳиндистонда 38 949, Бразилияда 57 736, Россияда 25 704, Францияда 3 616 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 573 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии общее количество зараженных превысило 31 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 188 млн 655 тысяч,
📉из них более 4 млн 067 тысяч человек умерло (по состоянию на 19:21 по центральноевропейскому времени 16 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 547 879 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 849 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 17 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 189 млн 527 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 075 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,643 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,026 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,209 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,907 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,717 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 38 707, Индии — 38 949, Бразилии — 57 736 России — 25 704, Франции — 3 616 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 573 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 997 034 нафарга етди

❗️16 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 210 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 15 168 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 11 877 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 997 034 нафарни ташкил қилмоқда.

📊16 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 896 доза),
📌Наманган вилояти (16 686 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 927 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 710 809 доза,
📌Фарғона вилоятида 706 918 доза,
📌Андижон вилоятида 618 694 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди

🔺2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌22 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌57 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌44 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 114 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 43 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 101 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 55 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 53 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113825 (+564) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

▶️Фатвони тўлиқ ўқиш

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
​​КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАМДА АЛЛЕРГИК КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

ССВ Матбуот хизм
ати кўз билан боғлиқ хасталиклар ҳамда унинг олдини олиш борасида қатор саволлар билан Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромовга мурожаат қилди (1-қисм).

– Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг айримларида нима учун кўз касалликлари билан боғлиқ асоратлар юзага келмоқда?

– Илмий текширишлар асосида шуни айтиш мумкинки, коронавирус кўз ёши ишқорийлигига жуда яқин. Айнан шунинг учун кўзлар коронавирус инфекциясининг организмга тушиши учун ўзига хос “дарвоза”га айланади. Коронавирус асоратлари ҳақида гапирадиган бўлсак, қон томирларининг ёрилиши, субконъюнктивал қон қуюлиши, гемофтальм, тромб ҳосил бўлиши, тўр парда марказий артерияси окклюзияси, тўр парда марказий венаси тромбозияси, каверноз синуси тромбози кабиларни келтириш мумкин.

Мисол учун, коронавирус тарқала бошлаши билан субконъюнктивал қон қуюлишли беморлар сони ҳам ортди.

Бундай холларда кўз ташқаридан аянчли ҳолатдагидек кўринади, лекин кўриш ўткирлиги ва кўзнинг ички холати яхши сақланиши ва кўзнинг кўринадиган қисмида қуюлган ҳол асоратсиз 10-14 кун ичида сўрилиб кетиши мумкин. Лекин, афсуски, кўз ичида тромб ҳосил бўлганда шифохонага кеч мурожаат қилинган ҳолатлар ҳам учраб туради.

– Коронавирусга чалинган беморлар кўз касалликларидан тузалиб кетадими ёки асоратлари қоладими?

– Ҳар бир касаллик сингари коронавирус туфайли юзага келган хасталиклар кечиши ва асоратлари ҳам индивидуал бўлади.

Иммун тизим, кўзларнинг касалликдан аввалги ҳолати, шунингдек, даволаниш чоралари қай тарзда кечишига қараб, асоратлар бўлиш ёки бўлмаслиги мумкин. Шуни айтиш жоизки, коронавирусда кеч юзага келадиган асоратлар ҳам мавжуд.

Қон хусусиятлари ва тромбоз сингари ўзгаришлар қайта ҳосил бўлиши ҳавфини туғдириши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокор назоратида бўлиши ҳамда лаборатор тахлиллар мунтазам тарзда бажарилиши керак.

– Куз мавсумида турли аллергик касалликлар кўпаяди. Айтингчи, ушбу мавсумда кўз билан боғлиқ қандай аллергик касалликлар авж олади?

– Кузда мавсумий поллиноз конъюнктивит, медикаментоз аллергия, аллергик кератоконъюнктивит, атопик кератоконъюнктивит, йирик папилляр конъюнктивит, хроник аллергик конъюнктивит хуружи каби кўз касалликлари авж олиши мумкин. Одатда аллергияга мойиллиги бор инсонлар парҳез қилиш ҳақида, шифокорга мурожаат этиш кераклиги тўғрисида яхши билишади. Лекин охирги пайтда аҳоли орасида кўплаб турли хил дори воситаларининг ўз билганича қўлланиши оқибатида аллергия ҳолатлари кўпаймоқда.

– Кўз билан боғлиқ аллергик касаликларни даволаш ва унинг олдини олиш борасида қандай тавсиялар бера оласиз?

– Агар ўзингизда аллергияга мойиллик сезсангиз, биринчи навбатда, истеъмолдан аллергенларни олиб ташланг. Антигистамин дори воситаларини бетартиб ишлатманг. Энг муҳими, кўз шифокори кўригидан ўтиб, улар ёзиб берган дори воситаларини ўз вақтиди қабул қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

Вазирлик расмий канали — @ssvuz


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 3,5 миллиард дозадан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈188 миллион 128 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 059 мингдан зиёд киши вафот этган (15.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:00 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 516 528 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 547 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈188 миллион 925 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 066 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,604 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,987 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,151 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,882 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,714 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 32 107, Ҳиндистонда 41 806, Бразилияда 45 022, Россияда 25 293, Францияда 8 747 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 537 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество введенных вакцин против коронавируса превысило 3,5 млрд доз

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 188 млн 128 тысяч,
📉из них более 4 млн 059 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:00 по центральноевропейскому времени 15 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 516 528 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 547 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 16 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 188 млн 925 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 066 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,604 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,987 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,151 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,882 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,714 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 32 107, Индии — 41 806, Бразилии — 45 022 России — 25 293, Франции — 8 747 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 537 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi

Показано 20 последних публикаций.

16

подписчиков
Статистика канала