Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
Мактаб ўқувчилари учун йўналиш масофаси узайтирилди
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Мирзо Улуғбек маҳалласи, Бинокор кўчасида янги 4-умумий ўрта таълим мактаби ишга тушган бўлиб, мактаб биноси ёнида туман шифохонаси ва болалар боғчаси ҳам қурилмоқда. Бу эса ўз навбатида мазкур ҳудудгача жамоат транспорти қатновини узайтиришга эҳтиёж туғилди.
Мактаб директори ва Мирзо Улуғбек маҳалласи аҳолисининг айни шу масаладаги мурожаатига асосан, Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси ҳамда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамкорлигида 25-сонли “ТТЗ шох бекати – Юнусобод мавзеси” автобус йўналишини “ТТЗ АШБ”дан “ТОШГРЕС” охирги бекатигача узайтириш бўйича “Тошшахартрансхизмат” АЖга таклиф билан чиқилди. Ҳозирда мазкур таклиф ижроси таъминланиб, йўналиш бўйича 8 та “ИСУЗУ” русумли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
http://t.me/haqiqatonline