Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Шаҳрисабз шаҳрида бўлдиУшбу қабулда фуқаролар бир қатор масалаларда ўз муаммоларини билдирган бўлса, вилоят раҳбари ҳам ҳар бир фуқаро билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга ҳаракат қилди. Айрим масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, қисқа муддатда амалга оширилиши бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, сайёр қабулда
сектор раҳбарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, Шаҳрисабз тумани ҳокими, Шаҳрисабз шаҳри, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши, Китоб туманларининг ҳоким ўринбосарлари ҳам фаол иштирок этишди.
Муротжон Азимов фуқароларнинг дардини эшитиб, улар билан очиқ мулоқот олиб бориш, шунингдек, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратиш Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳокимлар ва тегишли раҳбарлар фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X