Qashqadaryo gazetasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Қашқадарё" газетасининг расмий канали
http://qashqadaryogz.uz
https://facebook.com/qashqadaryogz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


"Qashqadaryo"га жавоб берадилар

Муштарийларимиз яхши хабардор, "Qashqadaryo" газетасининг 2024 йил 4 апрелдаги сонида "Бурни кўтарилиб қолган"; "Оёғи ердан узилган"; "Кибр отига минган"; "Вазифасига салоҳиятсиз"; "Ваъдабоз PRчи"... сарлавҳали материал чоп этилган эди. Унда таҳририятнинг 2024 йил 29 февралда вилоят ММТБ бошлиғи Убайдулла Орипов номига йўлланган ахборот олишга доир сўрови жавобсиз, эътиборсиз қолдирилгани ҳақида сўз юритилиб, балки жамоатчилик диққат-марказида турса, масъулни қўзғатар деган ўйда унинг айнан такрорини газета орқали эълон қилган эдик.

Шундай бўлди. Таҳририятга ахборот олишга доир сўров юзасидан жорий йил 5 апрелда ушбу бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Панжиев томонидан имзоланган жавоб келди. Унда уқтирилишича, "Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходими томонидан жорий йилнинг 1 март куни сўровга доир ахборот бериш юзасидан йўлланган жавоб хати ходимга бириктирилган edo.ijro.uz платформасида техник носозлик туфайли юкланмай қолган" эмиш.


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё аҳолиси орасида сўров ўтказади

Унинг доирасида аҳолининг иқтисодий фаоллиги тенденциялари ўзгаришини аниқлаш ва истеъмол кайфияти индексини ҳисоблаш баробарида фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳам назарда тутилган.






Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби Қарши давлат университети ва Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасига бириктирилди.


Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига

САРКАРДАЛИК, ДАВЛАТ БОШҚАРИШ ВА ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИДА
БУЮК ИҚТИДОР СОҲИБИ

"Европа конституция ҳақида оддий тушунчага эга бўлмаган бир даврда... унинг давлатида конституцион қонунлар мажмуаси - "Тузуклар" мавжуд бўлган ва амал қилган".


2024 йил 7 апрелдаги Бутунжаҳон саломатлик кунининг шиори - "Менинг соғлигим - менинг ҳуқуқим".


Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла ОРИПОВга газета орқали ахборот олишга доир ТАКРОРИЙ сўров

Мана, орадан 35 кун ўтди. Кутишнинг ками қолмади. Жавоб эса йўқ.

"Бурни кўтарилиб қолган"; "Оёғи ердан узилган"; "Кибр отига минган"; "Вазифасига салоҳиятсиз"; "Ваъдабоз PRчи"...


Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги: 2022 йил - "ҚОНИҚАРСИЗ", 2023 йил - "ҚОНИҚАРЛИ", 2024 йил - "?.."

Қашқадарёда 2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони 2022 йилгига нисбатан сезиларли даражада камайган бўлса-да, мазкур рақам ҳали-ҳамон юқорилигича қолмоқда.




“Шаҳрисабз” туристик марказидан дастлабки ер участкалари аукционга чиқарилди

Мастер-режа лойиҳаси ECM Group немис компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Шаҳрисабз туманининг Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллалари ҳудудлари қамровида умумий майдони 240 гектар бўлган “Шаҳрисабз” туристик марказидан 10 та объект (ер участкаси) аукционга чиқарилди.

Уларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар объектларини жойлаштириш назарда тутилган.


1 АПРЕЛДАН АМАЛДА

"Ташаббусли бюджет" лойиҳалари ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаоллари розилиги билан фойдаланишга қабул қилинади;

Нотариал ҳаракат чоғида чиқинди хизматларидан қарздорлик ҳам текширилади;

Мажбурий ижро доирасида мол-мулкни сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда интернет-дўконлар орқали ишловчи субъектлар устунликка эга бўлади;

Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар рағбатлантириб борилади;

"Суюнчи пули"ни расмийлаштириш тартиби ўзгаради;
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризалар онлайн берилади;

Шунингдек, Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб...

👉 https://www.qashqadaryogz.uz/read/1-apreldan-amalda-24


Нотариал ҳаракат чоғида чиқинди хизматларидан қарздорлик ҳам текширилади

Давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра:

кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими (ЯЭТ) орқали онлайн режимда текширилиб, қарздорлик бартараф этилганидан кейин нотариал ҳаракат амалга оширилади;

барча санитар тозалаш корхоналари томонидан ЯЭТга уланган ҳолда фуқароларга хизмат кўрсатилади ҳамда ушбу талабни бажармаган корхоналар билан тузилган шартномалар бекор қилиниб, улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхоналарга бириктирилади;

чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.


Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим. Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим. Одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим.






Наврўз фалсафасида янгиликка интилиб яшаш, тафаккурни чархлаш ва ҳаётни гўзал қилиш аҳди мужассам

Қашқадарёда баҳор айёмига бағишланган асосий байрам тантаналари Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилди. Эрта тонгдан боғнинг ранг-баранг безатилган йўлаклари бўйлаб миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, баҳорий таомлар ҳамда тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари ташкил қилиниб, шу ернинг ўзида барпо этилган кичик саҳналарда ёшлар бадиий жамоаларининг чиқишлари уюштирилди.

"Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган театрлаштирилган байрам тадбири боғдаги муҳташам амфитеатрда, вилоят фаоллари ва меҳмонлари, фахрийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

👉 https://www.qashqadaryogz.uz/read/navr-z-falsafasida-yangilikka-intilib-yashash-tafakkurni-charkhlash-va-ajotni-g-zal-ilish-a-di-muzhassam


Абдулла Орипов таваллудининг 83 йиллигига

ҚАЙТА ТУҒИЛМОҚЛИК МУМКИН БЎЛСА ГАР...

Бир минг тўққиз юз етмиш олтинчи йил. Факультетимизда шоир Абдулла Орипов билан учрашув ўтказиладиган бўлиб қолди. Ўқув машғулотлари тугаганидан сўнг ошхонада тамаддиланиб келгунимга қадар учрашув ўтказиладиган фаоллар зали эшигининг тагигача талабалар билан тўлиб кетибди. Учрашув эндигина бошланган экан.

👉 https://www.qashqadaryogz.uz/read/ajta-tu-ilmo-lik-mumkin-b-lsa-gar


ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ СОКИНЛИК ҲУКМ СУРАЁТГАН МАНЗИЛГА АЙЛАНДИМИ?

Халқ қабулхоналари энди очилган, Президент виртуал қабулхонаси тизими янги ишга туширилган пайтларни эсланг. Муаммоси, масаласи бор фуқароларнинг аксарияти умиди тикилган ва муроди ҳосил бўладиган манзиллар сифатида бўй кўрсатган эди. Бугунги кунга келиб эса бу атрофда анча сокинлик ҳукм сураётганга ўхшайди.

Нега, одамларнинг муаммоси камайдими?

Йўқ, муаммо тугамайди. Биттаси бартараф этилса, бошқаси пайдо бўлиши тараққиёт сари интилаётган, одамларнинг дунёқараши ўсаётган, кундан-кунга ўзгараётган жамият қоидасига айланиб улгурди.

Унда ўзини қийнаётган саволи бор аҳоли вакиллари Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонадан нажот топа олмай қолдими?


Бир сутка ухламай рулга ўтириш машинани маст ҳолатда бошқариш билан баробар экан

Дунё бўйича қарийб 20 фоиз йўл-транспорт ҳодисалари етарлича ухламаслик туфайли келиб чиқар экан.

"Суткада беш соатдан кам ухлаш транспорт воситасини хавфли бошқариш билан боғлиқлигига оид ишончли далиллар бор. Бир кеча-кундуз бедорликдан сўнг рулга ўтириш эса маст ҳолатда машина бошқарувини қўлга олиш билан баробардир".

Показано 20 последних публикаций.