#Диққат
❗️Бугундан "Опен бюджет" бошланди, кимда ким овоз беришга мажбурласа ушбу 712000600 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Мажбурлаганлар жазоланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли буджетлаштириш жараёнлари доирасида буджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.
Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасигa мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасиa асосан жавобгарликка тортилади.
👉«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг