Qashqadaryo — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Юртимиз сиёсий ҳаёти, ижтимоий ва кўнгилочар канал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенат раиси Қашқадарёда.

Поезддан тушибоқ маҳаллаларни ўрганишга кетишди.


Репост из: Капитан Каримов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентдан сенаторлар келиб Қашқадарёдаги Маҳалла еттилиги фаолиятини ўрганмоқда. Сенатор Толибжон ака маҳаллада ишлаш бўйича ”мастер класс” ҳам ўтибди.

Айтишларича бугун Сенат раиси ҳам ташриф буюради. Тайёр турилар анча масалалар кўтарилса керак.


Репост из: Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
#LIVE Муротжон Азимов Тожикистонда

Хабар берилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида бугун Душанбе шаҳрида ўтказилаётган “Ўзбек-Тожик” бизнес форумида Қашқадарё вилояти ҳокими ва бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

Форумда Муротжон Азимов воҳамизнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича чиқиш қилди.


Репост из: Qashqadaryo xabarlari ™
Газ ва электр субсидия ҳисобига яшаб келаётганди. Уйига хоҳлаганча чироқ, иситиш тизими ўрнатган бой ҳам, "тежайлик" шиори билан яшаётган ўртаҳол оила ҳам бир хил тўловда эди. Ўзи шахсан тўламасаям солиқ кўринишида тўларди. Ҳукумат тўғри қарор қилди. Бу соҳадаям бозор механизмлари ишга тушишни бошлади. Бизга яқин бўлган, аввалроқ ислоҳот бошлаган поссовет давлатларида ҳозирда электр, газдан муаммо деярли йўқ. Грузия тажрибаси ҳақида олдинроқ айтгандим.

2007 йилдан бошлаб Грузия энергетика вазири бўлган Хетагури энергетика инқирози даврини шундай эслайди: "Тушум йўқ, ҳаражатларни қоплаш имконсиз бўлиб қолгани туфайли гидростанцияларнинг бари яроқсиз бўлиб қолганди. ИЭСлар ишлаши учун кетадиган ёқилғи қийматини қоплашнинг имкони йўқ эди. Тушум бор-йўғи харажатнинг 30 фоизини қоплар, қарзлар йиғилиб кетганди. Иложсиз қолган ҳукумат қишлоқларга 8 соатгина, пойтахтга 16-18 соат электр берадиган занжир реакциясига ўтганди. Икки-уч ой умуман электр берилмаган ҳудудлар ҳам бўлган".

Грузия биринчи навбатда маъмурий ислоҳот қилди. Яъни газ ва энергияга қайси ташкилот масъул, аниқ вазифаларни белгилаб олди. Кейин нархлар бозор қоидаларига ўтказилди. Ислоҳотгача бўлган даврда Тбилиси аҳолиси ҳар қандай истеъмол ҳажмидан қатъи назар 100 кВт.соат энергия учун 6.75 доллар тўлаган бўлса, 2006 йил июндан бошлаб энг арзон тариф 7.6 долларни, энг қиммат тариф эса 9.9 долларни ташкил қилган. Ҳудудлар аҳолиси учун тариф 4.5 доллардан 7.3-9.9 долларгача ортди. Ушбу схема тўловчининг иқтисодий аҳволини ҳисобга олиш имконини берди.

Агар тўловчи кўп энергия истеъмол қилса, демак унинг электр қурилмалари сони кўп, у яхши таъминланган ва ўз-ўзидан тўловни амалга ошириш имкони ҳам юқори. Ушбу ислоҳот шунингдек кўплаб инсонларда энергиядан фойдаланиш маданиятини оширди. Улар коммунизм ғоялари таъсиридан чиқа бошлади. Ортиқча қурилмаларини ўчириб юрадиган бўлди. Бефарқ бўлмай ойига қанча энергия истеъмол қилаётгани билан қизиқишни бошлади. Субсидия тарзида истеъмолчиларга ажратиладиган маблағлар тежаб қолинди. Тежалган маблағ бошқа ижтимоий ҳаётни яхшилашга йўналтирилди.


Qashqadaryo viloyatidagi yosh rahbarlar TOP-30 reytingi

“Yuksalish” harakati Qashqadaryo bo‘limi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi viloyat filiali bilan hamkorlikda viloyatning 40 yoshgacha bo‘lgan istiqbolli yosh rahbarlari TOP-30 reytingini shakllantirdi.

Kanalga a’zo bo‘lish: https://t.me/qashlive


Репост из: Qashqadaryo 24/7
Италиянинг энг нуфузли  йирик текстил компанияларидан бири - «Cotonella» Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида ўз филиалини очди

Туманда иш бошлаган Италиянинг "Cotonella" бренди томонидан 1-босқичда 1,2 млн. евро инвестиция жалб қилинди ва йилига 1 млн. дона тайёр аёллар кийим-кечаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхонада бугунги кунда 80 нафар иш ўринлари яратилган. Маҳсулотлар экспортга йўналтирилган бўлиб, ўтган даврда 185 минг долларлик тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари Европага экспорт қилинган.

Бугун ўтказилган филиал очилишида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, Европадаги таниқли компанияларнинг Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқариш корхоналари очиши катта ютуқ эканини таъкидлади.

Маълумот учун, "Cotonella" корхонаси - Қашқадарё вилоятида Италия капитали иштирокидаги дастлабки корхона ҳисобланади.

https://t.me/qarshiliklar


Репост из: Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LIVE “Cotonella” Кўкдалада филиалини очмоқда

Италиянинг «Cotonella» бренди Кўкдалада ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Европага экспорт қилишни бошлаб юборган.


Репост из: Капитан Каримов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Авваллари ғелонликлар пул йиғиб, ўзлари тошли йўл қуришган. 2016-йилга қадар ҳеч қандай ёрдам берилмаган. Ҳозир йўллари давлат томонидан асфальт бўлган. Ўртада 20/25 км йўл қурилиш бўлаётгани учун асфальт қилинмаган.

Видео Ғелон қишлоғи яқинида олинган.


Murotjon Azimov o’ziga biriktirilgan “og’ir” toifadagi yoshlar bilan muloqot qildi.

Kanalga a’zo bo‘lish: https://t.me/qashlive


Репост из: Qashqadaryo viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi | Rasmiy kanali |
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qashqadaryoda o'tkazilayotgan malaka toifa sinovlaridan lavhalar

Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

@Qashqadaryo_vxtb


Репост из: Qashqadaryo xabarlari ™
🔰 Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🔹Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🔹Қарши шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🔹Қарши тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🔹Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Косон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Қамаши тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Касби тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Кўкдала тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Нишон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Яккабоғ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Миришкор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Деҳқонобод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Муборак тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Чироқчи тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Ғузор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹Китоб тумани ҳокимлиги Telegram канали

Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6


Репост из: QASHQADARYO.UZ | RASMIY
Қаршида 250 ўринли “Жавоҳир Медикал” клиникаси фойдаланишга топширилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан тизимга берилган эътибор ва яратиб берилган имкониятлар натижасида вилоятда хусусий тиббиёт муассасалари сони 702 тага етди (2017 йилга нисбатан қарийиб 3,5 баравар ўсиш).

Бугун фойдаланишга топширилган “Жавоҳир Медикал” клиникаси 200 млрд. сўм маблағ ҳисобидан ташкил этилган бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган. Унда 250дан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди.

Европанинг энг сўнгги русумдаги МРТ, МСКТ, рентген, лаборатория аппаратлари билан жиҳозланган. Клиникадаги МРТ аппарати, нафақат вилоят, балки, Республикадаги тиббиёт муассасаларида ҳам саноқли. Бу ерда 20 дан ортиқ юқори технологик операцияларни қилиш имконияти мавжуд.

Тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов тадбиркор ва унинг ота-онасига ўз ташаккурларини билдирди. Меҳмонлар клиника қабулхонаси, замонавий текширув аппаратлари ва даволаниш ётоқхоналарида яратилган шароитлар билан танишишди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Показано 12 последних публикаций.