Косон туманидаги иссиқхона 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди“Ҳудудгаз Қашқадарё“ газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд жараёнида Қашқадарё вилояти Косон тумани «Наврўз» МФЙда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ш. С. га тегишли хонадондаги иссиқхонада табиий газ тармоғига тегишли лойиҳа ҳужжатларисиз, хонадонга ўрнатилган ҳисоблагичнинг фильтр қисмидан ўзбошимчалик билан резина шланг ва газ сўрғич орқали табиий газдан ўғринча фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 117 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Жараёнга тегишли барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
https://t.me/qarshiliklar