YURAKDAN GAPLASHAMIZ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Qalban siz bilanmiz, Yaxshilar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Катта бўлганингда ким бўласан..?" деб сўралган саволларга:
"Ўқитувчи бўламан", "Доктор бўламан", "Космонавт бўламан" ... дер эдик...
Хеч қачон "Бахтли бўламан!" демасдик, чунки бола эдик. Болаликда ҳамма нарса бахт эди!


https://t.me/qalbansizbilan


* * *
Иши битгач эшик қоқмай қўйганлар кўп,
Кўролмасдан ўз кўзини ўйганлар кўп,
Ғийбат қилиб, этни чайнаб тўйганлар кўп,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!

Оёқ қолиб, тили билан босар қадам,
Одамлигин унутади баъзан одам,
Гоҳ ғийбатдан қутулмаймиз ўлганда ҳам,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!

Кулиб туриб кўзинг чўпга тўлдирарлар,
Киприк қоқмай ёлғонни ҳам дўндирарлар,
Гоҳо сени бир сўз билан ўлдирарлар!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!

Кўнглингизга оёқ ечмай кирарлар бор,
Мухаббатни эрмак қилиб юрарлар бор,
Дил оғритиб, давру-даврон сурарлар бор,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!

Дарё бўлинг, оқаверинг манзил томон,
Тиниб қолса тиниқ сув ҳам лой, бегумон,
Жонингизни Яратганим тутсин омон!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!

Малика Тавфиқ

https://t.me/qalbansizbilan


Хатто энг кучли туйғулар хам - “ёлғон ва бефарқлик” олдида таслим бўларкан.!!!

https://t.me/qalbansizbilan


Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!  Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

https://t.me/qalbansizbilan


Йиқитмоқчи бўлиб кўп уриндингиз. Йиқилмадим, яна ва яна тик боравердим.

Бу ожиза кучни қаердан олди дея хайрондирсиз....
Кучимнинг сирини айтайми? Мен Хаққа таваккул қилдим.
Ҳеч бирингизга Роббимдан ёмонлик, жазо сўрамадим. Фақат яхшилик, бахт сўрадим. Мен яхши биламан ўзи бахтсиз бўлган инсон бошқаларни ҳам бахтсизлигини кутади.
Аллоҳ кимки бир инсонга яхшилик сўраб дуо қилса, сенга ҳам зиёдаси бўлсин деб, икки баробарини бераркан.

Мен сизга яхшилик сўрадим. Ва икки баробарини Аллоҳ менга берди Алҳамдулиллаҳ.


https://t.me/qalbansizbilan


Fayzli oqshomlar hammaga.....


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кибрга берилманг, ҳаммамиз бир ҳил инсонмиз, фарқи шунда сизда пул бор манда йўқ...

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлларни жахлини чиқарманг😄

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу қўшиқ менга роса ёқди. Сизга ҳам илиндим.

https://t.me/qalbansizbilan




Тўртта фарзанди бор эркак ишдан қайтишда бир қути шоколад сотиб олдида, уйга киргач, болаларига айтди:

— Ким онасининг гапини икки қилмаса, онасининг гапига қулоқ солса, у билан тортишмаса, мана шу шоколад ўшаники бўлади... Энди, айтингларчи, шоколад кимники экан?

Болалари баравар жавоб беришди:
— Сизники, дада, сизники! 😂

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тентак боланинг даҳога айланиши Жуда ибратли ва таъсирли...

https://t.me/qalbansizbilan


#Мувозанат

МЕҲР ОҒУШИ

Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз ва ҳурматли ўқирманлар ва кўрарманлар!
Ўқитувчи жамиятнинг етакчиси, хизматчилар эса жамиятни ўзи...
Ўқитувчиларга ва ўзидан ёши улуғ кишиларга ҳурмат, эътибор, эҳтиром оиладан бошланади!

https://t.me/qalbansizbilan


* * *

Тун бўйи сўзлашди соқов дарахтлар,
Тун бўйи йиғлади бечора бир қалб.
Хайр!
Кетаяпман.
Гулларимни йиғиб,
Қишга навбат берган баҳорга ўхшаб!

Ким ҳам эшитарди ошиқ зорини,
Боқий муҳаббатда бўлдим мен яшаб.
Хайр!
Кетаяпман!
Севган ёрини,
Зайнабга қолдирган Кумушга ўхшаб!

Кимдир тиз чўкади жойнамоз солиб,
Оғриқдан етмиш томири қақшаб.
Хайр!
Кетаяпман!
Кўнглимни олиб,
Эри талоқ қўйган аёлга ўхшаб.

Севдим деб қўйибман сенга шошилиб,
Ҳокисор кўнглимни пойинга тўшаб.
Хайр!
Кетаяпман,
Ерга қўшилиб,
Нураб тугаётган деворга ўхшаб!

Кўксимдан Хумо қуш чиқди отилиб,
Ва сочилиб кетди зиёга ўхшаб.
Хайр!
Кетаяпман!
Унсиз ютилиб,
Қиёматга етган Дунёга ўхшаб!



Малика Тавфиқ


Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:

— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!
Ўғли:
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи! - дейди-ку...

https://t.me/qalbansizbilan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-онадан бошқа дўст бўлмайди!

Аввало яратган Аллоҳ, кейин ота-онангиз. Бошқа ҳеч қим дўст бўлолмайди...

https://t.me/qalbansizbilan


-Хўп бора қолинг!
Афрузанинг назаридан вақт тўхтаб қолгандек....
Қанчадир муддат ўтиб Давронни аллакимни буралатиб суккани кетидан машинани чийиллаб жойидан қўзғалганлигини билдирувчи овоз эшитилди. Сунг яна қизнинг юрагини сиқувчи жимлик. Хонаси эшиги секингина очилди.
-Даврон кетиб қолдилар. Йигитнинг кетиб қолишида худди ўзи айбдордек бош эгди.
-У менга сени ҳеч ким бермайман деганди. Ғамгин кулимсираган қиз бош чайқади. –Индамай кетдими? Кўзларига қалқиган ёшлар туфайли атрофни кўрмай қолган қиз тушагига ўзини отди.-Демак индамай кетди! Юзни ёстиққа босган қиз алам билан ёстиқни муштлай кетди.- Акамни бир ёқасидан силташи уни кетиши учун етарли бўлдими!?
-Афрузаҳон йиғламанг! Ўзим ўлай сизга йиғламанг! Сизни қандай овутишни нима деб юпатишни билмаяпман. Жон синглим ўзингизни қўлга олинг !
Йиғлаб йиғлаб овунган қиз кўзларини бир нуқтага тикиб, хаёлга берилди. Мен энди нима қиламан? Ўзимда яшаш учун қаердан куч топаман?
Ховлида аллақанда шовқин кўтарилганини эшитган янгаси ўрнидан учиб турди.
- Мен ҳозир! Сиз шу ерда қолинг! Чиқманг Афрузахон мен хабар олайчи
-Афрузааа! Ховлидан Давроннинг ҳайқириғи эшитилди.-Афрузааа! Янгасининг қучоғидан ўзини ташқарига олган қиз, қўлида резина таёқ ушлаб олган беш олти йигитлар қуршовида қўлида узун милтиқни тутганча тик турганига кўзи тушди.
Айвон томон бош бурган Даврон баланд овозда қизга буюрди.-Ташқарига чиқда машинга ўтир! Бу ердан кетамиз! Паспортингни ол! Гап сўзсиз ортига бурилган янгаси хонадан отилиб чиқди.
-Афрузахон!
Ховлининг қоқ ўртасида турган йигитга қараб қотиб қолган қизнинг қулоғига шивирлади. -Афрузахон, мана паспортингиз ва телефонингиз! Кетинг! Севган инсонингиз билан бирга бўлиш имконингиз борми, иккиланмай кетинг!? Вақти келса адажон ҳам ойижон ҳам кечирадилар! Сиз ўз хаётингизни қуринг!
Кўзлари билан онасини қидириб топди.
Бора қол дегандек кўзлари билан имо қилган она ўзини ичкарига олди.
Ранги оппоқ бўлиб Даврон томон юрган дадаси томон қўлидаги милтиғини ўқталган йигит таҳдидли овозда буюрди
-Жойингизда туринг! Мени қўлимни қонга ботирманг! Хаётимни расво қилганингиз етарли! Яна бир қадам боссангиз ўйлаб ўтирмайман!
Давроннинг дўстлари бўлса керак ҳалиги йигитлардан иккитаси дадаси йўлини тўсдилар.
-Муаммо қилманглар, мен ўлсам Афрузани қўлимдан ололасизлар. Тирикманми олиб кетаман!
-Давронжон, шайтонга ҳай беринг! Даврон ўйлаб иш қил! Аъламхоннинг муросали овози қулоғига урилди. Кўзларида ёш билан Даврон томон юрган амакисига қараб қолган қизнинг назарида ҳозир Даврон бўшашади ва ортига қайтади. –Давронжон.
-Бас қилииинг! Ҳайқириб юборган йигит қиз томон бош бурди.
-Афруза мен шу ергача келдим, сен қаергача бора оласан!?
-Мен керак бўлса, у дунёга ҳам бирга кетаман!
Ич ичидан қуйилиб келган куч таъсирида шитоб билан зиналардан тушган Афруза, дадил қадамлар билан Давроннинг машинасига бориб ўтирди......

Давоми бор......

https://t.me/qalbansizbilan


Жим хаёл суриб қолди. Ниҳоят хаёлларини бошидан қувиб юборишни иложи бордек бошни қаттиқ силкитиб олиб, қизга кўз қирини ташлаб жилмайди.-Афруза, асалим қўй ўйлама. Ҳали айтганимдек оч қолмаймиз.
Худди эртага қиз унаштирилмайдигандек, ҳеч қачон ажралмайдигандек ўзлари белгилаб олган вақтлари- бомдод вақтигача суҳбатлашиб ўтирган йигит ва қиз будильниклари жиринглаши билан ортларига қайтишди.
Даврон Афруза хонасига кириб олгунича кузатиб турдида сунг машинасини юргизди. Иккисининг бу махфий учрашувларидан хонодон бекасидан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ. Афруза билади. Онаси қизи уйга кириб олгандан сунг ховлига тушади. Уй бекаси ҳовлига тушиши билан хонодонда хаёт қайнай бошлайди. Бугун эса ўзгача кун, катталар белгилагадек бугун пешиндан олдин унаштирув бўлиб ўтиши белгиланган. Ҳолсизгина каровотига ўтирган қиз тахминан юзинчи марта ўзига савол берди. Энди нима бўлади?
Тонг вақтида ховлидаги юмушларини бажариб бўлган уч келиниойи бирин кетин хонасига кириб келишди.
-Сиз уйдан чиқмай ўтиринг сизга кўзлари тушмасин. Ўлиб турганакан дейишмасин! Ичингизда жон жон деб турган бўлсангиз ҳам сиртингизда билдирманг!
Икки янга шарақлаб кулиб юборди. Янгалари ичидан Абдулла акасининг хотини кулмади. Сабаб, у Афруза билан Тошкентда бирга яшаганлиги туфайли қиз билан сирдош ва қизнинг изтироблари унга таниш эди. Қизнинг ҳозирги ҳолати эса бундан бир неча ой олдин ўз бошидан ўтганлиги туфайли ҳам қизни ўзига яқин оладиган янга Афрузага ҳамдард нигоҳларини тикди. Қолганлари бири қолиб иккинчиси Афрузага гап қоқиб ҳазил ҳузил қилдилар.
Хонага ғамгин алфозда кириб келган уй бекасига кўзи тушган келинлар дами кесилгандек жим бўлиб қолишди. Қизининг кўзларига тик боқа олмай қўлидаги охори тўкилмаган кўйлакни стул суянчиғига ташлаб қўйди.
-Кийиб ол қизим. Титраб кетаётган лабини қаттиқ тишлаган аёл қизининг кўзларига қарамай хонадан отилиб чиқиб кетди.
-Тиллоқиз, овсинлари хонадан чиқишлари билан қайинсинглисига ачиниб кўз ташлади. -Давронбек ҳеч нарса қилмаяптиларми?
-Билмадим. Бошини беҳол ёстиққа ташлаган Афруза йиғлаб юборди.- Билмадим янга, билмадим. Назаримда жудаям қўрқинчли туш кўраяпман. Уйғониб кетишни шунчалар истаяпман, афсуски уйғона олмаяпман!
-Бўлди йиғламанг адажон билиб қолмасинлар. Йиғламанг! Меҳрибон сирдош янга елкасидан қучди. Йиғламанг. Қиз болани худойим шундай ожиз қилиб яратган экан-да! Нима ҳам қила олардик!? Бўла қолинг ўрнингиздан туриб, ювининг, янги либосларингизни кийиб олинг. Ойижон учун шу ишни қилишингиз керак. Сизни тушунаман асалим, илтимос, адажоним билиб қолиб ойижондан аламларини олмасин. Ҳадемай уй меҳмонлар билан тўлиб тошади. Турақолинг Афрузахон.
-Хўп ҳозир тураман.
Ҳовлига бир бир босиб тушган қиз дадасига кўринишни истамай водопровод тагида нари бери юзини чайиб ўзини уй ичкарисига олди....
Узоқ яқин қариндошлардан айтилганлари бирин кетин келиб бошлаган вақтида кўча томонда кўтарилган шовқиндан бош кўтарган Афруза дераза пардасини тортиб катта акаси билан ёқалашаётган Давронга кўзи тушиб қалтираб кетди. Тегманг ичида ҳайқирди Тегманг унга!

Афрузанинг юрак ҳайқириғини эшитгандек ичқаридан отилиб чиққан дадаси иккисини ажратиб олиб алланарсаларни Давронга тушунтиришга киришди. Сунг Давронни қўлтиғидан олиб уй ичкарисига етаклади. Ҳовлига қулоқ солди. Сув қўйгандек жимлик....
-Тиллоқиз! Ҳовлиқиб кириб келган кичкина янга лаби лабига тегмай хабар етказишга киришди.-Даврон келди. Адажонга мени тобутимни шу ердан олиб чиқасиз сунг Афрузани унаштирасиз дедилар! Кўзлари чақнаб кетган янга кулиб олди. -Даврон сизни бериб қўймайдилар!
-Илоҳим! титроқли овозада дуо қилди. -Илоҳим бериб юбормасин! Дадам нима дедилар?
-Билмадим, катта амаким келдилар ичкарига олиб кириб кетдилар. У ерга ҳеч ким қўйилмаяпти Ичкарида нима гаплар бўлаётган бўлса? Тоқатсизланган янга хонадан чиқишга шайланди. –Ҳали кечгача нима гап бўлса? Кўзларини муғомбирона ўйнатиб олди. -Давронни бу ахволи бўлса, Эсонхонни ҳам ҳайдайди бу ердан! Шашти баланд! Мен борай янгиликни етказаман!

Показано 20 последних публикаций.