Дисморфофобия нима?
Дисморфик бузилиш( МКБ-11 -6В21) ёки дисморфофобия – ўз танасини арзимас дефекти ёки ўзига хос тана тузилиши ҳақида ҳаддан ташқари қайғуриш ва эътибор қаратиш билан намоён буладиган руҳий бузилиш. Асосан ёшлик ёки ўсмирлик даврида бошланади. Эркак ва аёлларда бир хил даражада учрайди, бошқа руҳий касалликларга нисбатан суицидга мойиллик юқори бўлади. Беморлар маълум бир неча дефектларга ёки ноаниқ бир тана тузилишига эга эканлигидан шикоят қилишади.
Дисморфофобия атамасини 1886 йилда италиялик олим ва психиатр Энрико Морселли томонидан киритилган.
Дисморфофобиядан азият чекувчилар ташқи кўринишлари расо бўлса ҳам, ўзларини хунук кўринишга эга деб ҳисоблайдилар ва кулгига қолишдан қўрқиб ижтимоий муносабатлардан қочадилар, атрофдагилар бундай ҳулқ –атворни ўзига эътибор қаратишга бўлган ҳаракатлар деб қабул қилишлари мумкин.
Дисморфофобия обсессив ва компульсив компонентлар билан бирга кечади. Беморлар соатлаб кўзгуга қарайдилар ёки улардан қочадилар, ташқи кўринишлари ҳақида узоқ вақт (соатлаб) ўйлайдилар, жиддий ҳолатларда ижтимоий муносабатлардан қочиб, ҳеч ким билан мулоқот қилмайдилар.
Дисморфофобия билан боғлиқ бир нечта
симптомлар ва ҳулқ-атвор шакллари мавжуд:
Кўзгу симптоми- “дефект” кўринмайдиган ҳолатни топишга ҳаракат қилиб кўзгуга ёки акс эттирувчи юзаларга доимий қарайвериш. Ва бу билан қандай қилиб коррекция қилиш кераклигини аниқлайдилар
Суратга тушиш симптоми- суратга тушишдан қатъий бош тортиш
Скоптофобия- кулгили бўлиб кўринишдан қўрқиш
“Дефект”ни беркитишга ҳаракат қилиш- косметика, кенг кийим, шляпа ёрдамида
Ташқи кўринишни ҳаддан ташқари парваришлаш
“Дефект”ни аниқлаш мақсадида ҳаддан ташқари терини пайпаславериш
“Дефект” ҳақида атрофдагилардан сўрайвериш
Диета ва жисмоний машқлар билан кўп машғул бўлиш
Уйдан чиқишдан бош тортиш
Ўқиш ва узлаштиришнинг тушиб кетиши
Атрофдагилар ва дўстлар билан муносабат ўрната олмаслик.
Ҳавотир ва паник атакалар
Чуқур депрессия белгилари
Доимий ўзига паст баҳо бериш
Суицидал фикрлар ва ижтимоий алоҳидаланиш
Пластик хирургия ёрдамида дефектни тўғирлашга ҳаракат қилиш.
Кўпгина беморлар психолог ва психиатрга мурожаат қилишдан олдин дерматолог ва пластик хирургларга мурожаат қилади лар, лекин бу уларга енгиллик келтирмайди.
Асосан
психотерапия усуллари ва
антидепрессантлар билан даволанади.
Ушбу касалликдан даволаниш учун:
+998909513444
+998339513444
билан боғланинг.
Тайёрлади: Абдукаюмова Феруза.
@HidayaMedClinic @Psixoterapevtuz