Қўрқувни енгамиз
Аксарият кишилар ваҳимага тушадиган ҳолатларни инкор этганча, қўрқув ҳиссини бегонадай тутишга ҳаракат қилишади.
🙃Аслида эса бу оз-озини алдашдир.
☝️Агар руҳий осойишталикка эришишни истасангиз сизни нималар ваҳимага солиши ва бунинг сабаби нима эканлигини овоз чиқарган ҳолда сўзлаб беринг.
📔Қогозга туширинг
⚡️Дейлик, сиз чақмоқ чақишидан қўрқасиз. Тасаввурингиздан келиб чиқиб, мана шу манзарани қоғозда акс эттиринг.
Суратнинг ҳар бир таркибий қисмни чизар экансиз қўрқувни назорат қилаётгандай бўласиз.
Ишни якунлагач суратдаги “душманин”гизга яхшилаб қаранг. Мана сизни даҳшатга соладиган ҳодиса.
⚔Истасангиз уни гижимлаб, ёқиб юборинг ёки музлатгич эшигига ёпиштириб қойиб, ҳар куни у билан юзма-юз келинг-да, уни хаёлан маҳв этинг.
😱Қўрқувни ҳис этинг!
Сиз қўрқувни тан олдингиз. Ҳатто у билан юзлашдингиз ҳам. Демак, сизни қўрқитадиган ҳолатни ҳис этишингиз қолди. Авваллари қўрқувдан қолларингиз титраб, кўзларингиз пирпираётганини сезгансиз. Бироқ бу қўрқувга қарши курашаётганингиз, яъни нотўғри ёндашаётганингиз белгисидир. Юқорида биз бўрон ва чақмоқ чақишини мисол қилдик. Келинг, ана шу манзарани тасаввур этиб, шу вақтдаги қўрқувни ҳис этиб кўрамиз. Бу ҳисни қандай бошқарилишини тушунганингиз сари, бу фақат сизнинг муаммонгиз эмаслигини ҳам фахмлайсиз.
Аввалига чақмоқнинг гумбурлаган овози, сўнг шамол гувиллаши ва дарахт баргларини деразага қаттиқ урилишини тасаввур қиламиз. Бу товушларни ҳаёлан эшитиб ҳам этингиз жунжикади. Шунда чуқур нафас олиб, танангизни бўшаштиринг. ҳар сафар мана шу қўрқув билан юзлашсангиз, у билан ҳаёлан суҳбатлашиб, нафас машқи ёрдамида тинчланишга ҳаракат қилинг.
Ҳар ишнинг ҳикмати бор!
Бизнинг қўрқувларимиз ноаниқ келажакдаги воқеа-ҳодисаларга қаратилгани билан ҳам ваҳималироқ кўринади.
Мисол учун, ишдан бўшатиб юборишса нима қиламан, турмуш ўртоғим бошқасини топиб олган бўлса ҳолим нима кечади каби саволларнинг ноаниқлиги ҳам қўрқувга сабаб болиши мумкин.
Ўйлаб кўрилса аслида ҳар қандай ишнинг бир ҳикмати бор. Ишдан бўшатишса, демак, қаердадир сиз учун бош иш ўрни бор...
Олишувга тайёрмисиз?
Сиз мусиқачи ёки нотиқсиз. Бироқ жамоатчилик олдида иқтидорингизни намойиш этишдан қўрқасиз. Сиздаги қўрқув ҳисси омадсизликка учраш билан ифодаланади. Хўш, уни енгиш учун нима қилиш керак? Кетма-кет, тиним билмай оз устингизда ишлаш ва машқ қилиш! Шунда кунма-кун дадиллигингиз ортиб, оз истеъдодингизни завқ билан намойиш этасиз.
Олға боринг!
Баландликдан қўрқадиган инсонлар одатда кўзларини юмиб олиб, қўрқувларини яширишга уринишади. Ваҳоланки, ўша одамга билдирмай, уни юқори қаватга олиб чиқсангиз, у буни ҳатто сезмайди ҳам. Аммо айтишингиз билан дарҳол ваҳимага тушиб қолади. Бундай вазиятларда, муҳими, олдинга қадам ташлашдан чочимаслик.
Битта кичик қадам ташлаб, қўрқувга тик боқсангиз, кейинги қадамлар ўз-ўзидан уланиб кетади.
Қўрқув олдинга қўйган мақсадларингизни амалга оширишга тўсқинлик қилса, у билан курашинг ва ғолиб чиқинг!
😎
@PSIXOLOGIYA_369 ✅️