Хафагарчилик ёки виждон азоби билан яшаётган одамларни кузатар эканман, уларнинг кўзи чақнамайди, юз мимикаларида оғирлик борлигини, қадам ташлаганида тана нотекислигини, қалб оғирлигидан тана формасини йўқотаётганини кўраман.
Қизиғи шундаки, бу фақат уларнинг дунёсидаги бир вазият, лекин танаси «мени қутқар», деётгандай. Ўтмишда қолган, ўзгартириб бўлмайдиган ҳолатни йиллар давомида кўтариб юришдан фақат битта одамга зарар, танангиз касал бўлиши, ички органларда жиддий ўзгариш содир бўлишида хафагарчилик сабабчи.
Сизга хақ бўлиб яшашми ёки хозир бахтли бўлиш муҳимми? Танловни Яратган ҳар куни бераяпти, ҳар куни ҳозирингизда гўзалликни ҳис қилишингиз учун, қалбингизни енгил ҳис қилишингиз учун шароит бор, фойдаланинг. Хафагарчилик инсонни барбод қилади. Уни йўқ қилиб ташлайди, уни кўримсиз одамга айлантиради. Бундай инсонлар орзуларига қийинчилик билан етишадилар, принцип ва амбицияларини кўрсатолмайдилар, ҳаётидан норози ҳолатда яшаб ўтадилар, «агар» билан афсусда ва армонда кун кечирадилар.
Аслида эса ўтмишдаги одамга эмас, Худога маломат қилишади, чунки тақдиридан норози бўлиш, ўтмишидан нолиш кимга? Кимнинг ҳукми билан ҳаммаси бўлади? Сиз ҳар куни қалбни қийна6, Яратганга нолияпсиз, шуни англаганингизда балки ҳаммаси ўзгарар.
@psixolog_umida