❤️
ОТА УЙИМ!
Қалдирғочлар инини қурган,
Уйимизнинг айвонларига.
Арзирмикан дунё ташвиши,
Онам эккан райҳонларига.
Севинчидан елиб, югуриб,
Қумғонларда қайнатади чой.
Дастурхонлар тузаб мен учун,
Супаларга қилишади жой.
Мевасидан ширин данаги,
Набирасин ҳолини сўрар.
Тойчоқ ўғлим от қилиб минса.
Эҳ болама, болам деб кулар.
Ўзи болам бугун келдинку,
Меҳмонсан сал дамингни олгин,
Совуқларда юргансан болам,
Мана новвот чойингга солгин.
Эҳ онамни сўзларин тинглаб,
Кўзларимдан чиқиб кетар ёш.
Томоғимга тиқилар жоним,
Тик қарашга етмайди бардош.
Ҳовлимизни тутиб кетади,
Чакки эмас отамни диди.
Димоғимни қитиқлар мени.
Ошга солган бехини хиди.
Тарвуз-қовун еймиз камига,
Отам қилган ошни еб бўлиб.
Шу ҳовлида ўтган болалик,
Ёшлигимни эслаймиз кулиб.
Бу ҳаётни тўлмайди ками,
Дардлар сиғмас шеърий битикка,
Арзирмикан дунёни ғами,
Отам кийган бир жуфт этикка.
Каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+iGPk1rmn5Ws3ODAxi