Репост из: "Андижон сув таъминоти" АЖ ахборот хизмати
НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТГА НУҚТА ҚЎЙИЛДИ
Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасидаги қир-адирлар айни боғдорчилик учун қулай маскан ҳисобланади. Шу боис бу ерда бир қанча боғ-роғлар барпо этилган. Боғдорчиликнинг бўлгани яхши. Зеро, бунинг натижасида халқимиз турмуш шароити яхшиланади. Бироқ, амалга оширилаётган ҳар қандай ҳаракат аҳолига зарар етказмаслиги керак.
Боғишамол даҳасидаги бир қанча боғлар эгалари ҳам аҳоли ичимлик сувига ноқонуний уланиб олиниши натижасида шу яқин атрофдаги маҳаллаларга тоза ичимлик суви етиб келмаган. Бу эса табиийки, маҳалладошларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан бу ҳолат атрофлича ўрганилиб, боғларга ноқонуний уланган тармоқлар узиб қўйилди.
Умид қиламизки, бу ҳолат қайта такрорланмайди ва аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эътирози қайта бўй кўрсатмайди.
https://t.me/AndijonSuvTaminotMCHJ