Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.
«Бу ерга келиб, Ватанимиз учун кўп меҳнат қилган сиздек мўътабар инсонлар билан учрашиб турганимдан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, бу ердаги азиз онахонларимизни, шифокор аёлларимизни яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан табриклайман», — деди Шавкат Мирзиёев.