#xabar 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ
🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади.
🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
"Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий). 🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.
Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати#taroveh #namoz #masjid #2025 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA