UZTELECOM MWC Barcelona-2025 Бутунжаҳон мобил алоқа конгрессида иштирок этдиUZTELECOM доим рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган хизматларга алоҳида эътибор қаратиб келади. Зеро, бугунги кунда телекоммуникация олами шиддат билан ривожланиб, хизматларни фойдаланувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мослаштириш муваффақиятнинг асосий омилига айланмоқда.
Форум доирасида UZTELECOM ва HUAWEI компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Сунъий интеллект, янги технологик ечимлар ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги илғор ютуқларни янада жорий этиш бўйича биргаликда ишлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Батафсил: https://platina.uz/74b40e👉
@platinauzb