🧪
Россияда РВП (вақтинчалик яшаш рухсатномаси) олиш учун асослар:▪️
Квота олиш: РВП бериш учун Россия субъектлари ҳар йили маълум бир миқдорда квота ажратади. Керакли ҳужжатларни йиғиб миграция марказига ёки ПВС
(паспортно-визовый центр) га мурожаат қилинади.
▪️
Никоҳ: РФ фуқароси билан қонуний никоҳда бўлиш, бир жойда камида 3 йил бирга яшаш шарт қилинган.
▪️
Талабалар: Россия давлат ОТМларида ёки илмий ташкилотларида кундузги шаклда
(очно) таҳсил олаётган чет эл талабалари РВПни таълим олиш ва ишлаш мақсадида расмийлаштиришлари мумкин. (РВПО)
▪️
Инвестициялар: Россия иқтисодиётига ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда инвестиция киритиш.
▪️
Ҳарбий хизмат: Россия Федерациясида хизмат қилиш муддати давомида РВП берилади.
▪️
Собиқ СССР фуқаролари: Собиқ СССР давлатлари фуқаролари, агар Россия ҳудудида ўша вақтда давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаларида профессионал маълумот (аттестат/диплом) олган бўлса ҳам РВП олиш учун ариза беришлари мумкин.
▪️
Фуқаролиги бўлмаган шахслар (ФБШ): РФда ФБШ гувоҳномасига эга ёки Украина ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, қочқин сифатида тан олинган ёки Россияда вақтинчалик бошпана олган ФБШ.
▪️
Вояга етмаган болалар: Агар боланинг ота-онасидан бири РВПга эга бўлса ёки ота-онадан бири ўзига РВП расмийлаштираётган бўлса. Агар болада РВП бўлса унинг ота/онаси ҳам РВП учун ариза бериши мумкин.
▪️
Ногирон фарзанди бор чет эл фуқаролари: Вояга етган ва РФ фуқароси ҳисобланган ногирон фарзанди бор ота-оналар ҳам РВП олишлари мумкин.
👉 @Piterdaishlare