Payariq tibbiyoti "Salomatlik saboqlari"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


“Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир” [Гиппократ]
https://facebook.com/groups/payariqttb

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


ЭЪЛОН
Ҳурматли туманимиз фуқаролари!


01.02.2025 йил куни соат 09:00 дан бошлаб
Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинади.

Тиббий кўрикга Самарқанд Давлат тиббиёт университети Кўп тармоқли клиникасининг 15 нафардан зиёд малакали мутахассислари иштирок этишади.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ташкил қилинишидан мақсад касалликларни эрта аниқлаб, вилоят мутахассислари томонидан юқори техналогияли жарроҳлик амалиётларни туман даражасида ўтказиш, аҳолини соғломлаштириш даражасини оширишдан иборатдир.
Соғлигида муаммоси бор ва соғлигига беэътибор бўлмаган фуқароларни тиббий кўрикга қатнашишларини сўраб қоламиз


Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Репост из: Antikor matbuot kotibi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Afsuski, shifoxonalarda tibbiy yordam ko‘rsatish yoki to‘g‘ridan-to‘g‘ri vazifalarni bajargani uchun samimiy minnatdorchilik tariqasida “suyunchi” berish oddiy tusga kirgan. Ayrim tug‘ruqxonalarda hatto “tug‘ish stavkasi” ham belgilangan. Bu kabi xatti-harakatlar uchun qonunchilikda javobgarlik belgilangan.

Batafsil videoda

@SherzodSaparov


Репост из: PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
Payariqda Oliy Majlis deputatlari sohadagi ishlarni o‘rganmoqda

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatlari Husan Yorqulov va Bekmirza Eshmirzayevlar Payariq tumanida amalga oshirilayotgan ishlar bilan tanishdi.

Deputatlar tumandagi tashkilotlar va mahallalar faoliyatini o‘rganib, ijtimoiy va iqtisodiy sohalardagi yutuqlar hamda mavjud muammolar haqida ma’lumot olishdi.

Shuningdek, o‘rganishlar davomida hududda amalga oshirilayotgan investisiya loyihalari, ish o‘rinlarini ko‘paytirish, shuningdek, mahalliy infratuzilmani rivojlantirishga qaratilgan ishlar muhokama qilindi.

Deputatlar dastlab, tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli shifo maskanlarida bemorlar uchun yaratilgan sharoitlar, tibbiy xizmat ko'rsatish holati bilan tanishdi.

Jumladan, yangidan foydalanishga topshirilgan tez tibbiy yordam bo'limi, perinatal markazi hamda tuman hokimi I.Jabborovning tashabbusi bilan tashkil etilgan gemodealiz bo'limlarining faoliyati bilan tanishdi.


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦

❗️Самарқандда 3 та тез тиббий ёрдам хизмати биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистонда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари доирасида тез тиббий ёрдамни такомиллаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.


🔎 Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу йўналишда дастуриламал бўлаётир.

📌 Мазкур қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Пайариқ ва Самарқанд туманлари тез тиббий ёрдам хизмати бинолари қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🏥 Хусусан, Қўшработ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилиши учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада ҳудуднинг 142 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди.

📊 Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилишига эса 1 миллиард 100 миллион сўм йўналтирилиб, ходимлар ва беморлар учун барча зарур қулайликлар яратилди. Табиийки, ҳудудда яшовчи 273 минг нафар аҳоли бундан мамнун.

✅ Самарқанд тумани тез тиббий ёрдам биносида 1 миллиард 350 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ҳозир бу ерда тумандаги 272 минг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит мавжуд.

‼️ Мазкур муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚫 Korrupsiya – jamiyat taraqqiyoti kushandasi.

Korrupsiya bu – mansab mavqeidan shaxsiy maqsadlarda foydalanish bilan bog‘liq bo‘lgan jinoyat turi hisoblanadi.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb


Сиз учун нима зарарлироқ — шакарми ёки туз?

Бу икки модда ҳам организмда муҳим рол ўйнайди: масалан, шакар мияга қувват бағишлайди, туз эса — мушакларнинг нормал қисқаришини таъминлайди. Шу билан биргаликда уларнинг ошиқчаси организм учун сезиладиган даражадаги муаммоларни келтириб чиқариш хавфи мавжуд. Хўш, уларнинг қайси бири кўпроқ зарар келтиради?
Қайси бири зарарли?

Шакарни ҳам, тузни ҳам меъёрида истеъмол қилинса хавфли эмас. Лекин, агар уларни ўзаро солиштирса, шакарнинг организмга салбий таъсири кўпроқ. Шунингдек, туз унинг нормал фаолият кўрсатишида жуда зарур ҳисобланади, шакар эса — йўқ.
Шифокорлар фикрича, шакар тузнинг салбий таъсирини кучайтириш хусусиятига эга: шакар таъсирида қондаги инсулин миқдори қанча юқори бўлса, буйракда шунча кўп туз ва сув йиғилади. Бу эса қон босими кўтарилишига олиб келади
Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kuniga tuz iste’mol qilish miqdori kattalar uchun qanday
Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling👇
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb


Эмоционал интеллект - бу инсоннинг ўзининг ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини идрок этиш, баҳолаш ва тушуниш қобилияти ва ҳиссиётларни бошқариш қобилияти

Ҳиссий ақлли одамлар ўзларини яхши назорат қилишлари ва бошқалар билан самарали мулоқот қилишлари мумкин

Эмоционал интеллекти юқори бўлган инсонлар хусусиятлари:
-  Ўз ҳис-туйғуларни англай олиш;
-  Атрофдаги инсонлар ҳис-туйғусини баҳолай олиш ва тушуниш;
-  Атрофдаги инсонлар ниятини, мотивациясини ва хоҳиш-истакларини англай олиш;
-  Ўз ҳис-туйғуларини назорат қилиш;
Эмоционал интеллектнинг асоси – эмпатия.

Эмпатия бу бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини ҳис қилиш ва тушуниш қобилияти

Эмпатия ҳисси бор инсон ўзини бошқа инсоннинг ўрнига қўйиши ва нимани ҳис қилаётганини (қайғу, қувонч) тушуниши мумкин

Эмпатия бошқа одамларга ғамхўрлик ва раҳм-шафқат кўрсатиш, яхшироқ мулоқот қилиш ва бошқалар билан ижобий муносабатларни ўрнатиш имконини беради

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling👇
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb


Ортиқча тана вазни ва семизлиги бўлган хамда бел айланаси меъёрдан юқори бўлган шахслар учун соғлом турмуш тарзи тавсиялари❗️

1-қоида

3 маҳал асосий овқат қабул қилиш шарт:
-Нонуштa✅
-Тушлик✅
-Кечки овқат✅

Асосий овқатни иложи борича, қоринни очирмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак☝🏻

Асосий овқатдан олдин бир стакан сув ичиш лозим💧

2-қоида

Сув ичилганидан кейин, асосий овқатдан олдин, хом сабзавотларни (помидор, бодиринг, ҳар хил карам турлари, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, пиёз салат барги ва бошқа кўкатлар) алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг✅

Салатга магазин майонезини ишлатмаслик керак, уйда қилинган майонез, қатиқ/сузма ёки зайтун, кунгабоқар ёғи, ёки лимон сокини қўшиш мумкин✅

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling👇
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb


Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алсгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради.

Юрак-қон томирлар тизими – вегитатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади.

Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтиради, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради.

Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилайди ва ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошишига олиб келади.

Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичакларнинг тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлишини ва қабзиятнинг олдини олади.

Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади.

Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


МАҚСАДЛИ ТИББИЙ КЎРИК

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган режа графиги асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилиниб, Челак Кўп тармоқли поликлиника ва Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг малакали мутахассислари томонидан Пайариқ тумани Хоса, Бирлашув, Гўзал ва Тошховуз маҳаллаларида яшовчи фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад, касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакиллантиришдан иборатдир.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb👈


Репост из: Samarqand VSSB | UYDA QOLING!
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниевнинг вилоят аҳолиси ва тиббиёт ходимларига
МУРОЖААТИ


Батафсил: https://telegra.ph/Samarқand-viloyati-soғliқni-saқlash-boshқarmasi-boshliғi-Suҳrob-Zajnievning-viloyat-aҳolisi-va-tibbiyot-hodimlariga-MUROZHAATI-01-25


Репост из: Samarqand VSSB | UYDA QOLING!

Показано 13 последних публикаций.