ТУМАНИМИЗДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
____________________
Туманимиз аҳолиси муаммоларини аниқлаш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида Андижон вилояти прокурори бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 73 нафар юридик ва жисмоний шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 45 таси ижобий ечим билан якунланди, ижроси вақт талаб қиладиганлари эса иш юритувига қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг туман прокуратураси ташаббуси билан уюшган ёшлар ўртасида ўтказилаётган "Миллий кураш" мусобақаларининг финал босқичини томоша қилган вилоят прокурори ғолибларни тақдирлаб, уларни ютуқлари билан муборакбод этди.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|
Telegram|
Instagram|
Youtube|
Twitter