#Жараён
⚡️⚡️⚡️
Қайилма маҳалласидаги "еттилик" қандай ишларни амалга оширмоқда? Бугунги кунда оғир иқтисодий шароитдаги оилаларнинг аъзоларига иш топиб бериш, муаммоларини имкон қадар ҳал қилишда "маҳалла еттилиги" фаол бўлиши талаб этилади.
Буни яхши тушунган Қайилма маҳалласидаги "еттилик" фаолиятида намуна қилиб кўрсатишга арзигулик гаплар бор.
Масалан, айни кунларда мазкур "маҳалла еттилиги" уйма-уй юриб, аҳолига томорқадан унумли фойдаланиш учун қандай йўл тутиш кераклигини тушунтирмоқда.
Томорқага оз миқдорда харажат қилиб, кўпроқ даромад олиш борасида синовдан ўтган тажрибалар ҳақида маълумот беришмоқда.
Мулоқотларда аҳолини қийнаётган муаммолар масъул ташкилотларга йўналтирилмоқда.
Шу билан бирга, ички кўчалар, хонадонларда ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
"Маҳалла еттилиги"нинг фаоллиги туфайли ҳудудларда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экилмоқда.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси орасида турли корхона ва МЧЖларда норасмий ишлаётганлар аниқланиб, уларга нисбатан меҳнат стажи юритиш орқали иш ўринлари қонунийлаштирилмоқда.
Хорижга иш излаб кетганларга эса туманимиздан муносиб иш топиб бериш орқали оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Энг асосийси, маҳалладаги оғир иқтисодий шароитдаги оилаларни камбағалликдан чиқаришда хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш учун ҳудудларга кузатув камералари ўрнатилиб ҳуқуқ-тартибот органларига кузатув мониторларига уланмоқда.
Кам таъминланган ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга моддий ёрдам берилиб, уларни ташвишга солаётган муаммолари тезда бартараф этилмоқда.
Масалан, маҳалладаги Мухтабар Тўраеванинг хонадонида ташқи девор йўқ эди.
Гапни бир жойга қўйган "маҳалла еттилиги" саховатпеша инсонлар, кўнгилли ҳашарчиларни топиб, уларнинг ҳомийлигида онахоннинг уйига деворни мустаҳкам қилиб қуриб қўйишди.
Дарвоқе, бундан савобли ишларни амалга оширишда туман Ободонлаштириш ходимлари ёрдам беришди.
P. S: Сиз яшаётган ҳудуддаги "маҳалла еттилиги" шу кунларда нималар билан банд? Шу ҳақида изоҳларда ёзинг.
👉
@PARKENT_TONGI