Сени нажотга элтувчи содиқ ТАВБАНГ бўлсинАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
"Тез кунда ларзага тушиб, силкинмаган бирон уй тополмайсиз", деди.
Дунёдаги титраш, силкинишлар тавба ва тазарру билан даф бўлади. "Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди!..." (Анъом сураси, 43-оят).
Аммо охират силкиниши, ларзалари бўлса-чи? У Фазаъул акбар - Буюк даҳшатдан омон қолиш, халос бўлиш йўқдир... "Ларзага тушувчи ларзага тушган Кунда... Эргашувчи унга эргашганда... Қалблар ўша Кунда титровчидир. Уларнинг кўзлари қўрқувчидир" (Нозиъот сураси, 6-9-оятлар).
Шундай экан, сени нажотга элтувчи содиқ ТАВБАНГ бўлсин.
Анвар Аҳмад@pardastore_uz