Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Қум-шағал хомашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 65 млрд сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган рейд давомида қум-шағал аралашмалари давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида юк транспорт воситасига юклаб берилаётгани аниқланган.
Мазкур юк машинаси ҳайдовчиси сўроққа тутилганида у қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган «М.Г.Ф.» МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганини билдирган, натижада табиатга 65 млрд 323 млн 200 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда техника воситалари Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар эса ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.