Ozodlik Radiosi 24 || Niqob taqing😷 ||

@Ozodlik_Radiosi_24 خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Reklama xizmati mavjud. @TyranT_Uz ga murojaat qiling. 💰💰💰
@O_radio 💵💵
Biz bilan aloqa qilish uchun @Ozodlik_Robot ga murojat qiling!
You tube kanalimiz: https://www.youtube.com/channel/UCeetfJsuI-qGqlm66iko1TA?disable_polymer=true
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
05.06.2019 09:10
ads
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
3 487
مشترکین
~2.6k
پوشش 1 انتشار
~15.2k
پوشش روزانه
~9
پست / روز
73.6%
ERR %
0.54
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
42 اشاره کانال
0 اشاره نشریات
16 اعلامیه ها
Maksimal
Maksimal
UZB Hakkes
CryptoN Hack
XXX UZB TV
Free Bets 🇺🇿
کانال هایی که توسط "@Ozodlik_Radiosi_24" نقل قول می شوند
platforma.uz
DUNYO | BOZOR
DUNYO | BOZOR
Xushnudbek.uz
DUNYO | BOZOR
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
platforma.uz
platforma.uz
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Пахта иши!

Фарғона вилояти Бувайда туманидан ўқитувчилар гуруҳи мурожаат қилмоқда:

Бизни пахтага олиб кетишмоқчи ёки ўрнимизга одам топиб келишимизни айтишмоқда, агар жуда тополмасак, Маҳалла фуқаролар йиғини пулини бериб қўйсак ҳам бўлар экан, улар ўзлари одам топиб олиб чиқишар экан. Бизга ўз хоҳишимиз билан пахтага чиқмоқчимиз деб ариза ёздиртиришмоқда. Шу иш қонунийми?

‼️Йўқ, қонуний эмас, агар сиз ростан ҳам ўз хоҳишингиз билан пахтага чиқмоқчи бўлмасангиз, асло бундай ариза ёза кўрманг. Пахтага чиқмаганингиз учун ёки одам топиб келмаганингиз учун сизни ҳеч ким ишдан бўшата олмайди. Маҳаллага пул ҳам беришга мажбур эмассиз. Сиз мактаб билан тузилган меҳнат шартномасига кўра фақат дарс бериш мажбуриятини олгансиз, бундан ташқари метод соатларда ўз устингизга ишлаб келаси дарсларга тайёргарлик кўришингиз керак.

Агар шу хабарни ўқиётган бошқа ўқитувчилар бўлса ва сизлар ҳам шундай муаммога дуч келаётган бўлсангиз, илтимос, директор айтди деб пахтага чиқиб кетаверманг, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг, таълим шундоқ ҳам абгор ҳолатга келиб бўлди. Миллат келажаги ҳам, давлат равнақи ҳам айнан ҳозир сизнинг қўлингизда, агар сиз шунақа қилиб пахтага чиқиб кетаверсангиз, бу миллатнинг фарзандлари яна анча йиллар давомида Россияда қул бўлишга мажбур бўлади.

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
🌍Озодлик дастури: 18.09.20.

✅Сардоба тошқинида уйини йўқотганлар Тошкентга арз қилиб борди. Милиция уларни "машинага тиқиб" Сирдарё вилоят ИИБга юборди

✅Пандемия бизнеси – Хитой кислород концентраторлари “Фарғонада ишлаб чиқарилди” деб тақдим этилди

✅Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари март ойидан бери ойликсиз ишлаëтганидан шикоят қилди

✅COVID-19 юққан айрим абитуриентлар яна тест синовида қатнашолмади. ДТМ расмийлари улар бу йил ўқишдан қолди, демоқда

✅OzodTa'sir: Наманганда сув чиқарган тадбиркорнинг 70 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилди

✅Ўзбекистонда коронавирусдан 11 ёшли бола вафот этди. У коронавируснинг энг ёш қурбони бўлди

✅Самарадан яна 900 муҳожир 19 сентябрда Ўзбекистонга олиб кетилади

✅Адлия вазирлиги вакили: Давлат хизматчисини тасвирга тушириш учун розилик талаб қилинмайди

✅Урганчда Малайзия университетининг филиали очилмоқда

✅Камбағалликни қисқартириш илмий маркази ташкил этилади

✅Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллион кишидан ошди

✅Беларусь Литва ва Польша билан чегараларни ёпади

🎧Бу хабарлар ва бошқа мавзудаги лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг:https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Attached file
Таълимимиздаги тарбиясиз тарбия...

Йўқ, буни янаям конкретлаштирайлик. Муаллимларимизнинг ўзларида савод қандай?..

Шу кичик лавҳача иддаомизни қўллай олади. Орамизда шундай педагоглардан кўпроқ "сабоқ" олганлар бўлса, бу ерда гап нима ҳақдалигига тушунишлари сал қийинроқ бўлади... Олдиндан узр!

Бизни кузатишда давом этинг
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
ДТМ баллар ошганлигига изоҳ берди

Давлат тест маркази жорий йилда максимал балл олган абитуриентлар сони кўпайганлиги мавзусида расмий баёнот берди. Уни тўлиқлигича келтирамиз:

«2020-2021-ўқув йилида ўтказилган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 240 614 (95,1%) нафар абитуриент иштирок этди. Улар орасида максимал балл (189 балл) олганлар ҳам кўп кузатилди. Буни баъзи ижтимоий тармоқларда бир ёқлама талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Бўлиб ўтган тест синовлари натижаларини таҳлил қилиш давомида максимал балл олган абитуриентлар сони аввалги йилларга қараганда кўпайганлиги аниқланди. Бунинг бир неча сабаблари бор. Маълумки, мамлакатимизда пандемия шароитида жорий этилган карантин чекловлари даврида бошқа соҳалар каби таълимда ҳам, жумладан, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва абитуриентларнинг пухта тайёргарлик кўришларида мураккаб вазиятлар юзага келди.

Ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ва абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз раҳбарлигида, Президент Aдминистрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган бир қатор йиғилишларда кириш имтиҳонларини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди ҳамда муҳим қарорлар қабул қилинди. Шулардан келиб чиқиб, кириш имтиҳонлари жараёнида абитуриентлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Уларга тўхталиб ўтамиз:

👉 2019 йилдан бошлаб умумтаълим фанларидан тест саволлари тўплами нашр этилди ва ушбу тўпламда ишлатилган саволлар базасининг 20 фоизидан кўпроғи кириш тест жараёнларида фойдаланилди;

👉 Телеграм тармоғида e-sinov тизимидан абитуриентларга бепул фойдаланиш имконияти яратилди (тест синовларига қадар 1,4 млндан ортиқ абитуриент ушбу хизматдан бепул фойдаланди);

👉 Тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда авваллари қўлланилган 4-даража қийинликдаги (энг қийин) саволлар умуман олиб ташланди, бу йил улар ишлатилмади, 3-даражали саволлар сони камайтирилди ва 1-даражали саволлар сони тегишли равишда оширилди (12 та савол – 1 даражали, 12 та савол – 2 даражали, 6 та савол – 3 даражали). Шунингдек, барча умумтаълим фанлари бўйича назарий саволларнинг сони кўпайтирилди, ўқув-лаборатория машғулотларига оид, расмли, харитали ва жадвалли тест топшириқлари сони оширилди;

👉 Миллий ва халқаро сертификатларнинг тегишли даражасига, пандемия даврида ишлаб чиқилган IELTS Indicator сертификатига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам максимал балл бериш белгиланди;

👉 Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун “Онлайн репетитор” теледастурлари мунтазам эфирга узатилди;

👉 Жорий йил учун истисно тариқасида тест синови топшириладиган 5 та фандан 2 та мутахассислик фани қолдирилди;

👉 Ҳар бир тўғри деб топилган жавобга балл бериш тизими ўзгартирилиб, биринчи ва иккинчи фан учун мос равишда 3,2 ҳамда 3,1 баллдан берилди, олдинги йиллардаги каби 1,1 балл бериш қўлланилмади;

👉 Тест синовларини топшириш учун ажратилган вақт меъёри оширилиб, амалдаги тартибда кўрсатилган 2 соат ўрнига 3 соат этиб белгиланди.

Тест синови қанчалик мураккаб жараён бўлмасин, қайд этилган ўзгариш ва тақдим этилган имкониятлар абитуриентларнинг юқори натижага эришишига асосий сабаб бўлиб хизмат қилди», - дейилади ДТМ баёнотида.

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Qaysi kanalda birinchi bo'lib chiqqan bu ma'lumot.😁
@Ozodlik_Radiosi_24
"MANDAT.DTM.UZ" sayti nega ishlamayapdi?

Aytishlari bo'yicha kecha 17.09.2020 kuni mandat.dtm.uz sayti ish faoliyatini boshlashi kerak edi. Lekin xaligacha u ish faoliyatida emas. Bugun 18.09.2020 kuni shaxsan o'zim tekshirib ko'rdim. Nega Davlat Test Martazi xodimlari o'z ishlariga masulyat bilan yondashishmaydi. Axir bu mandatjonni 1.5 mln (1500000 ) abiturent intiqlik bilan kutyapdi to'gri emasmi?

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини тўлиқ очмоқда

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, жорий йил 1 октябридан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди. Шу тариқа, аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Қарор билан масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилган.

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Charter resylar xaqida sizning fikringiz. Bizga juda muxim.
Опрос
  • Charter resylar zo'r xalqni olob kelish uchun xizmat qiladi.
  • Charter resylar davlat tomonidan qoyildi. Buga qarshi chiqib bolmaydi.
  • Charter reylar faqatgina oddiy xaqlmi puli olish uchun kerak.
  • Nima oddiy reysllarda kelgan kasallik bu charter resylarda kelmaydimi? Kuligili.
  • Yuqoridagi izohlarni xech biri togri emas
116 голосов
Va nixoyat uzoq kutgan edik musofurda yurigan (qiynalib yurigan ) MIGRANT larimizni O'zbekistonga qaytarishni. Qaytarganda xam qandaydir charter reyslar orqali emas oddiy reyslar orqali. Arzon sifatli oshonchli. Insha Alloh AVIA qatnovlar 1-oktabrdan yo'lga qoyiladi.
👏 17
👎
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Бунга қадар халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

Cўнгги 14 кун давомида:

🟢 “яшил” давлатда (Хитой, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади;

🟡 “сариқ” давлатдан (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда 🔴 “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

🚙 Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар санитария қоидаларига ва нормаларига қатъий риоя этган ҳамда коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.


T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
🌍Озодлик дастури: 17.09.20.

✅Муносабат: Президент қарори Ўзбекистоннинг арзон ишчи экспортчиси эканини тан олишдир!

✅Президент меҳнат миграцияси тизими йўналишларини белгилади. Мутахассислар хайрон...

✅Яккабоғда уч бола отаси, онаси ва МИБ ўртасида сарсон бўлмоқда. МИБ уларни мажбурлаб 2 марта онасига олиб берди

✅Қашқадарёда ери олиб қўйилган 62 фермер кредитга олган техника пулини тўлай олмайдиган ҳолга тушди

✅Ўзбек фаоллари: Швейцария Каримова пулларининг яна ўғирланишига йўл қўймаслиги керак!

✅БП: Дарс пайтида тўсатдан вафот этган жиззахлик ўқувчи ўлими юзасидан суриштирув бошланди

✅Самарқандда Тошкент давлат аграр университети филиали очилди

✅Аёл эрини қийнаб ўлдирган ички ишлар ходимларини суд залидан озод қилишни сўради

✅Ўзбекистонлик муҳожирлар учун Россияда касбга ўргатувчи бепул курслар очилди

✅Беларусда қўлга олинган мухолифат лидерига расман айблов билдирилди

✅Боснияда мусулмонларни қатл қилган серблар қўлга олинди

✅БМТ расмий Кобул ва “Толибон” вакиллари ўртасида бошланган музокараларни олқишлади

🎧Бу хабарлар ва бошқа мавзудаги лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг: @Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Attached file
❗️ПАХТА ТЕРИМИ БЎЙИЧА ЭНГ КЎП БЕРИЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу актуал бўлиши табиий. Шунга кўра, муштарийлар томонидан энг кўп берилган саволларни тўплаб чиқишга ҳаракат қилдим. Кимгадир фойдаси тегади, деган умиддаман.

❓Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

❓Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

❓Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

❓Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.

❓Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг, на ҳокимият, на солиқчи ва на бошқасининг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин. Лекин бу ерда энг муҳим жойи - хайрия ихтиёрий бўлиши керак, мажбурий эмас, ихтиёрий-мажбурий ҳам эмас!

❓Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

❓Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, тайинли иш қилмасдан ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиш тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.

❓Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёхуд 712000602 телефон рақамига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

❓Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.

❓Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, ёки нафақа учун ариза берганларга пахтага чиқмасанг, нафақа тайинламайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаблар ҳам қонунга хилоф.

❓Шифокорлар пахтага чиқиши айтиляптику!?
Ҳа, ўтган йилдаги каби шифокор ва ҳамширалар пахта теримига жалб этилиши мумкин, лекин улар пахта териш учун эмас, балки ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига тиббий хизмат кўрсатиш учун хизмат сафари тарзида бириктирилади. Улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.

❓1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда қўл билан терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим камида 1200 сўм қилиб белгиланган. Иккинчи теримда эса 1400 сўм тўланади, айрим туманларда 1600 сўмдан бошлаб берилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
https://t.me/uzauz/471

❓Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони: 1176 ёки 1092
Сайт: dmi.mehnat.uz


@Ozodlik_Radiosi_24
UzA | Tezkor xabarlar
Пахта йиғим-теримига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра: 👉 қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда - 1 000 сўмдан, иккинчи теримда - 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади; 👉 пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш; 👉 пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига юқорида тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилаш ҳуқуқи берилди; 👉 пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақи ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди; 👉 ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари билан мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади ҳамда терим отрядлари раҳбарларига пахта хомашёси йиғим-терими якунига қадар 2 миллион сўмдан кам…
Read more
Наманганда чақалоқ шифокорларнинг "копток қилиши" туфайли шифохона йўлагида дунёга келибди. Бу видеони тиббиётнинг қулаши деб атаган бўлардим. ССВ бунга жавоб бериши керак.
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
ҲАЗРАТИ МУСОНИНГ ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИСИ

Мусо, алайҳиссалом, Аллоҳ таолога жаннатда унга ким қўшни бўлишини билдиришини сўраб, ёлворар эди.

Бир куни шундай нидо келди:
— Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги дўстинг бўлади...

Мусо, алайҳиссалом, қизиқиб, қайси ибодати учун бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқдилар. Ҳазрати Мусо ўша одамни қидириб топдилар. Қассоб Ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган, имон келтирган эди. Лекин ўзларини кўрмаган эди. Шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб Ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Овқат тайёрлади. Дастурхон тузади. Овқат ейишдан олдин, қассоб деворга осилган бир замбилни ерга туширди ва ундан ҳаракат қилишга сира ҳоли йўқ бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна замбилга қўйиб, деворга осди. Шунда кампир нималардир деб шивирлади.

Қари аёлнинг нима деяётганини тушунмаган Мусо, алайҳиссалом, қассобдан сўради:
— Ўғлим, бу кампир киминг бўлади?

Қассоб мусофирга:
— Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, овқат ейишга ҳоли йўқ. Шу боис ўзим едираман, ичираман ва тозалигига қарайман. Қўлимдан келгунича ҳушнуд этишга ҳаракат қиламан.

Мусо, алайҳиссалом:
— Ҳозиргина у сенга гапиргандай бўлди, нималар деди?

Қассоб:
— Эй Раббим! Мен ўғлимдан хурсандман. Сен ҳам ундан рози бўл. Жаннатда уни Ҳазрати Мусога қўшни қилгин деб дуо этди.

Шунда Мусо, алайҳиссалом, ўзини танитадиган вақт келганини тушундилар ва:
— Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусо бўламан. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришини илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сени билдирди. Сенга хушхабар бўлсин. Онангга қилган хизматинг учун Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади. Аллоҳ сени жаннатда менга қўшни қилди, — дея марҳамат қилдилар.

@Ozodlik_Radiosi_24
Read more
ҒАРОЙИБ ДУНЁ: АҚШ нинг энг катта шаҳри - Нью Йорк.

"Ҳеч қачон ухламайдиган шаҳар"
9 миллион аҳолига эга.
Бироқ улардан бирортаси ҳам электр йӯқ, газ йӯқ, сув йӯқ деб шикоят қилмаган. Пулини тӯласангиз ҳаммаси бор!

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
2020-2021 O'QUV YILINING YANGI DARSLIKLARINI ELEKTRON SHAKLDA YUKLAB OLING!

Pandemiya sharoitida yangi o'quv yiliga mo'ljallangan umumta'lim maktablarining ayrim darsliklarini chop etish va tarqatish belgilangan muddatidan kechikmoqda. Bu asosan yangidan yaratilayotgan “Tarbiya”, “Informatika”, “Texnologiya” va “Matematika” fanlari darsliklari, shuningdek darsliklarning qardosh tillarga tarjimalari hissasiga toʻgʻri keladi.

Sifatli taʼlim jarayonini tashkil etish maqsadida, Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika ta'lim markazi vaziyatdan kelib chiqib, mazkur darsliklarning elektron shakllarini yuklab olish imkoniyatini yaratdi.

Tegishli darsliklarni chop etish va maktablarga yetkazish ishlarini joriy yilning oktabr oyiga qadar yakunlanishi belgilangan.

📘Tarbiya (1-sinf)
📘Tarbiya (2-sinf)
📘Tarbiya (3-sinf)
📘Tarbiya (4-sinf)
📘Tarbiya (8-sinf)
📘Informatika (8-sinf)
📘Informatika (5-sinf)
📘Texnologiya (4-sinf)
📘Ona tili (10-sinf)
📘Ona tili (11-sinf)
📘Biologiya (5-sinf)
📘География (5-класс)
📘Geografiya (5-sinf)
📘Букварь (1-класс)
📘Qoraqalpoq tilidagi darsliklar
📘Qozoq tilidagi darsliklar
📘Tojik tilidagi darsliklar
📘Turkman tilidagi darsliklar
📘Rus tilidagi darsliklar

XTV huzuridagi Respublika ta'lim markazi
Read more