Гуноҳ
Абу Бакра (Нуфайъ ибн Ҳорис) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- «Сизларга энг катта гуноҳларни айтиб берайми?» деб уч бор такрорладилар. Биз:
- «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик.
«Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар, суяниб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлингиз, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар. Шундай деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Кошки сукут қилсалар» - деб қолдик.
(Муттафақун алайҳ)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@oyna_kanali