@OVCHILAR77 👈💪💪💪
#Диққат
❌ Балиқ овлашга тақиқ қўйилдиТабиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилади.
Жумладан, 10 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида, 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида, 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади.