Бир донишманддан сўрашибди:
— Нега камбағаллар бойларга қараганда сахийроқ бўлишади?
— Деразага бир қаранг, нима кўряпсиз?
— Ташқарида болаларнинг бирга ўйнаётганини кўряпман.
— Энди кўзгуга қаранг. У ерда нима кўряпсиз?
— Ўзимни кўряпман.
— Бу дераза ҳам, ойна ҳам асли шишадан иборат. Атроф оламни кўрса бўладиган ойнага озгина кумуш қўшсангиз фақат ўзингизни кўра бошлайсиз.
Бойлар хам шундай, бойлигида фақат ўзини кўради...
📱
Ўтмишга саёҳат! | 📱
Instagram