Бухоро Халқ Шўро Жумҳурияти де юре мустақил давлат бўлган. Большевиклар секинлик билан уни назорат остига олиб борган, ташқи алоқаларини чеклаган, маҳаллий компартияни ўз филиалига айлантиришга уринган.
БХШЖ (БХСР) раҳбарияти бунга қаршилик кўрсатган. Бошқа давлатлар, хусусан,
Европа билан алоқалар ўрнатишга уринган. Лекин жумҳуриятнинг
Афғонистонга,
Туркияга юборган элчиликларини большевиклар йўлда тўхтатиб қолган.
Бухоро раҳбари
Усмон Хўжаев бунга қарши исён кўтарган. У
Шарқий Бухорода босмачилар билан бирлашиб, большевикларга ҳужум қилган, аммо мағлуб бўлиб, Бухорони тарк этган.
Биз
Туркистон мухториятини мустақил дунёвий давлат яратишга уриниш сифатида кўп эслаймиз, лекин БХШЖ ҳам эслашга арзийди. У ҳам модерн давлат қуришга бир уриниш бўлган эди.
@AsanovEldar