Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Rasmiy kanal

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: OLOT.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилоят прокурори У.Хамдамов томонидан Олот тумани, 2-сектор биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида жами 22 нафар фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал қилинди, 18 та мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги учун назоратга олинди.

Шундан сўнг, вилоят прокурори томонидан сайёр қабулда мурожаат қилган Жондор туманида фаолият юритаётган тадбиркорнинг фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали амалий кўмак бериш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.

Тадбиркорлик субъекти томонидан билдирилган муаммоларга ижобий ечим топиш тўғрисида тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги тадбирларни ўтказишдан ягона мақсад – аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифаларни тўғри ва самарали рўёбга чиқаришдир.






Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Humo Arena" мажмуасида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.

В комплексе "Humo Arena" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. На них глава нашего государства выступил с поздравительной речью.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X






Репост из: BUXORO.UZ | Расмий канал
⚡️Қонунчиликка кўра, 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онаси ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди

⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.

💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: OLOT.UZ | Расмий канал
#LIVE
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Наргиза Нематова барчани Наврўз байрами билан муборакбод этиб, янгиланиш ва яшариш, қут-барака, фаровонлик айёми билан қутлади.
— Биз яшариш ва янгиланиш фасли – баҳорни, Наврўзи оламни ҳамиша орзиқиб, интизорлик билан кутамиз.
Туманимизнинг жонкуяр, фидойи, меҳнатсевар ҳамда меҳрибон халқини шарқ миллий байрами Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва барака тилайман, — дея Наргиза Нематова бу йилги Наврўзнинг халқимиз учун ўзгача аҳамият касб этаётганини таъкидлаб ўтди.



Показано 10 последних публикаций.