⚡️⚡️⚡️
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида навбатдаги "Ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилдиУнда шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар иштирок этди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори юзасидан амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, 2024 йилда ташаббусли бюджетнинг 1- ва 2- мавсумлари якунларига кўра ғолиб бўлган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш бўйича натижалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларини "
Ijro.gov.uz" тизимида ижро этиш ҳолати таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида кун тартибига киритилган масалалар бўйича идора ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
📱
@OlmaliqhayotiКаналга уланиш:
https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgREOnline mustang taxi 📲 1052