#хушхабар
⚡️⚡️⚡️
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан
"Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирлаш тантанаси бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, тақдирланганлар сафида
шаҳримиздаги кўплаб журналистларнинг устози, ҳозирда ОКМК АЖ Ахборот хизмати, “ОКМК ТВ” корпоратив телеканали мухбири вазифасида фаолият юритаётган
Ойсара Дадаева ҳам бор.
Маълумот ўрнида: Ушбу мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ҳамда болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга берилади.
📱@Olmaliq_hayoti📱Instagram
Online mustang taxi 📲 1052