Олий маълумотли…
…Ҳозирда биз билимга асосланган жамиятда яшаяпмиз, чунки атрофимиздаги ҳамма нарсанинг ўзи билим,
университетлар энди ягона билим марказлари эмас, қутблар ўзгарганига камида 20 йил бўлди. Аввалари университетлар анъанавий равишда асосий билим марказлари бўлиб келган, аммо интернет, технология, рақамли платформалар ва катта ҳажмдаги маълумотларга осон эришишнинг ўзи ҳамма нарсани тубдан ўзгартириб ташлади.
Бироқ, иқтисодий ривожланган топ мамлакатлардаги университетлар, айниқса, ихтисослашган соҳаларда билимларни шакллантириш ва чуқурлаштириш,
танқидий фикрлашни ва тадқиқотларни ривожлантиришда ҳали ҳам ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. Улар ягона билим марказлари бўлмаса-да, расмий таълим, илмий кашфиётлар ва махсус соҳаларни ривожлантириш учун зарур бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли, мен ўзимизда
"олий маълумотли" иборасидан "олий" сўзини олиб ташлашни таклиф этаман, чунки университетларнинг колледж/техникум ёки баъзан кучли мактабдан ҳам фарқи қолмай қолди, савия тенглашди, 6-чи синф мактаб ўқувчиси IELTSдан 7 олмоқда, чет тилларга ихтисослашган ОТМ ректори зўрға “синиқ” инглиз тилида гапирмоқда, ОТМдаги ўқитувчилар интернетда бор бўлган маълумотни презентация шаклида талабаларга етказишмоқда, энди слайдлардан тўғридан-тўғри ўқиб беришларини ёзмадим, уйга чақирганим охирги 5 та
мардикордан 4 таси ОТМ битирган. Бундай ҳолда, талабалар фақат қуруқ маълумот олишмоқда, бошқа ҳеч нарса эмас....
бунинг қаери “олий” маълумот...ҒАЛАТИМАСМИ?