#матбуот_анжумани
Ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари ва буюртмаларидан келиб чиқиб,
2025 йилда 40 минг фуқарони хорижий тилларга,
60 минг фуқарони эса касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
Жумладан, Республикамиз ҳудудидаги
14 та тиббиёт техникумида Германия стандартлари асосида ўқитиш йўлга қўйилади ва 3 йиллик таълимдан сўнг битирувчиларга
B2 сертификати, халқаро диплом берилади, бу эса
Германиянинг тиббиёт соҳаларида ишлаш истагидаги юртдошларимизга янада қулайлик туғдиради.
@uzmigration