Olamnews | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Olamnews telegram kanali. Olam yangiliklaridan eng birinchilardan bo'lib xabardor bo'ling!
👇👇👇👇👇
Yurtimiz va dunyodagi📡:
✅Faqat rasmiy ma'lumotlar
📩Eng muhim yangiliklar
🎥Shov-shuvli videoroliklar
📝Tahlillar
💽Foydali va qiziqarli ma'lumotlar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тез қочиш: Ғани ғилдирагини ғизиллатиб ғилдиратди.


​​Фақирлигим - ҳаллолигим, ватанимга, халқимга содиқлигим исботидир.

Тошкент вилоят ДАН идорасида ажойиб шиор бор экан. Мана шу шиорнинг ўзи бизни фақир қилганларнинг бизга сингдираётган онгнинг бир кўришидир. Бизга турли хил ғоялар ёрдамида, хусусан коммунизм ёрдамида бой бўлиш бу ёмон, бой одам албатта бойликни харом йўл топган деган ғоялар билан бойларга нисбатан нафрат уйғотишди.

Турли хил элита ва дин вакиллари бойлик бу ёмон, у сени хотиржамликдан айиради, яримта нон роҳати жон, оч қорним тинч қулоғим деган мақоллар. “Хасис бой”, “Бахил бой” деган коммунистик руҳдаги эртаклар билан онг остига ёшликдан сингдириб борилди.

Натижада эса фақирлик ватанпарварлик билан боғлаб қўйилди. Бу билан халқ фақат қорин ва кундалик ташвишлардан ортмасин, биз эса хоҳлаганимизча ва ўзимиз билганча халқнинг бойликларини талон-тарож қиламиз деган ғоя асли юқорида ўтирган коммунистларнинг бош ғояси ҳам эди.

Бор гап шу, қани, Боқивой, кетмонни олиб ишга шагом марш, ҳали қўйларга ҳам ўт ўриб келиш керак.

@tentakminds


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

🍃 Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган, фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ҳамда меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамaн!

🍃 Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

@olamnews_official


AZIZ OPA-SINGILLAR!

Barchangizni bugungi go'zal kun bilan tabriklayman!
Umringiz uzun, oilangiz hamisha farovon, qalbingiz doimo xotirjam bo'lsin!
Go'zallik doimo hayotiy hamrohingiz bo'lsin!
Hayot yo'lingizda faqat yaxshi kunlar ko'ring!
Baxtingiz bardavom bo'lsin!


#кун_тарихи

Бугун 23 декабрь 2020 йил, чоршанба.

👉 БAЙРAМЛAР:

Халқаро сноубординг куни (Wоrld Snowboarding Day).

🔹 МиллИЙ БAЙРAМЛAР:

🇮🇳 Ҳиндистон - Фермерлар куни.
🇪🇬 Миср - Ғалаба (Порт-Саиднинг озод қилиниш) куни.
🇲🇽 Мексика - Редиска куни.
🇸🇩 Судан - Болалар куни.
🇸🇪 Швеция - Қиролчанинг туғилган куни.
🇷🇺 Россия - Қуролли кучларнинг узоққа учувчи авиацияси куни.
🇺🇦 Украина - Штаб мутахассислари ва махсус алоқа қўшинлари куни.
🇯🇵 Япония - Императорнинг туғилган куни.

👉 ВОҚЕAЛAР:

- 558 - Хлотар I Франк қироллигини ўз қўл остида бирлаштиришни якунлади.
- 962 - Ҳалаб қамали.
- 1672 - Италян астрономи Жованни Кассини Сатурннинг навбатдаги йўлдоши - Реяни кашф қилди.
- 1876 - Усмонлилар империясининг биринчи конституцияси қабул қилинди.
- 1888 - Винcент ван Гог ўз қулоғини кесди.
- 1913 - AҚШда бир нечта йирик банклардан Федерал заҳира тизими ташкил этилди.
- 1938 - Лондон музейига Латимерия балиғи олиб келинди.
- 1947 - Aмерикалик физиклар Улям Шокли, Джон Бардин ва Уолтер Братейн Белл Лабс лабараториясида транзисторнинг расмий тақдимоти ўтказишди. Шу кун транзистор ихтиро этилган кун ҳисобланди.
- 1972 - Манагуа зилзиласи.
- 1990 - Словениянинг Югославиядан ажралиб чиқиши тўғрисидаги референдум. Қатнашганларнинг 95%и розилик билдиришган
- 2007 - Непалда монархия тугатилди.
- 2007 — Ислом Каримов 7 йил муддатга учинчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

👉 ТAВAЛЛУДЛAР:

- 1777 - Aлександр I (1825) - Россия императори (1801-1825).
- 1790 - Жан-Франсуа Шамполён (1832) - француз тарихчи шарқшуноси ва лингвисти, мисршунослик асосчиси.
- 1799 - Карл Брюллов (1852) - Машҳур рус рассоми. 
- 1810 - Карл Рихард Лепсиус (1884) - немис археологи ва мисршуноси.
Сара китоблар каналидан олинди.
- 1881 - Хуан Рамон Хименес - Испан шоири, Нобел мукофоти соҳиби (1956).
- 1918 - Гелмут Шмидт (2015) - немис сиёсатчиси, ГФР нинг 5-федерал канслери (1974-1982).
- 1920 - Aсқад Мухтор (1997) - Aтоқли шоир ва ёзувчи.
- 1931 - Лев Дуров (2015) - театр ва кино актёри, СССР халқ артисти.
- 1933 - Aкихито - амалдаги япон императори (1989-йилдан).
- 1953 - Мария Романова - Россия императорлик уйининг раҳбари.
- 1976 - Севара  Назархонова - хонанда, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси.

@olamnews_official


#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

@olamnews_official


Репост из: VIDEO🎥OLAM
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌞Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли у́тсин!

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdvnEYT1b71J9-dOw


Малави қашшоқлигича қолмоқда, лекин у ерда яшовчи одамлар энди қул эмас, эркин фуқаро

Бугун мен ўқиган матнлар орасида энг кўп таъсирлантиргани шу бўлди. Қулга айлантирилганларни қашшоқликдан чиқариб бўлмайди, лекин озод фуқаро қашшоқликни енга олади.

The Economist журнали нафақат Африканинг, дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири Малавини йил давлати деб топган.

Нуфузли журналнинг бу танловига Малавида шу йил ёзда ўтказилган сайловлар ва уларнинг натижалари асосий сабаб кўрсатилган. Қарангки, унда амалдаги Президент Мутарика мухолифат номзоди Чакверага мағлуб бўлган.

Ундан аввал, 2019 йил ўтказилган Президент сайловларида амалдаги Президент Мутарика Чаквера устидан ғалаба қозонган. Лекин сайлов натижалари қалбакилаштирилгани устидан Чаквера судга шикоят киритган. Мунозара мамлакатнинг Конституцион судигача етиб борган. Эътиборлиси, Малавида Конституцион суд таътилдаги қўғирчоқ орган ёки мумияга айланган чолларнинг оромгоҳи эмас экан. Конституцион суднинг қарори билан 2019 йилдаги сайловлар натижалари бекор қилинган ва қайта сайловлар белгиланган. Юқорида қайд этилганидек, қайта ўтган сайловларда амалдаги Президент мухолифат номзодига мағлуб бўлган. Мана шунақа Малави йил давлати деб топишга арзийди, шундай эмасми?

Дарвоқе, эсингиздан чиқмаган бўлса, The Economist 2019 йилда йил давлати деб Ўзбекистонни кўрсатганди.

Ўшанда журналда шундай таглавҳа берилган: Қуллик бекор қилинган макон ғолибдир.

2019 йил биздан қанчалар узоқлашганини ҳис этдингизми?

@olamnews_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.

Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.

Аввалроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Россияга борадиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари "Спутник V" вакцинаси билан эмланиши, бу мақсад учун Ўзбекистон ҳукумати 1 млн доза вакцинага буюртма берганини айтганди.

@olamnews_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жо Байден жонли эфирда Pfizer вакцинаси билан эмланди

Байден вакцинани ўзи туғилган Делавер штатида қабул қилган. АҚШда шу тариқа вакцинанинг самарали эканига одамларни ишонтириш тарғиб қилинмоқда. Жо Байден ва унинг рафиқаси вакцинанинг иккинчи дозасини уч ҳафтадан кейин қабул қилади.

@olamnews_official


Россия Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион дозада "Спутник V" вакцинасини етказиб беради

Ўзбекистондан Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион дозада "Спутник V" вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар берди 21-декабрь куни  журналистларга Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.

Шунингдек, Владимир Тюрденев, келгуси йил "Россиядан "Эпиваккорона"  Covid-19 га қарши иккинчи вакцинасини сотиб олиш учун шартнома тузилиши" кутилаётганини айтди.

@olamnews_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ўзбек футболида илк маротаба "VAR" тизимидан фойдаланилди.

✍️ Ушбу тарихий воқеани Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати томонидан тайёрланаган лавҳада кўришингиз мумкин.

@olamnews_official


Сенат туҳмат учун қамоқ жазосини бекор қилишга оид қонунни маъқуллади

Сенат ўнинчи ялпи мажлисда туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилишга оид қонунни маъқуллади.

Сенатнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ЖКнинг 139-моддасида («Туҳмат») белгиланган жиноятни содир этганлик учун — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш билан жазолаш белгиланмоқда.

Илгари ушбу жиноятни содир этганлик учун 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам белгиланган эди.

Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиш айблови билан боғлиқ ҳолатда — БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилади. Аввалги талқинда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тури ҳам назарда тутилган эди. 

@olamnews_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танзила Нарбаева: Оғзаки топшириқлар, у қайси оғиздан чиқмасин, ҳеч қандай кучга эга эмас, Қонунга мурожаат этинглар.

@olamnews_official


#кун_тарихи

Бугун 22 декабрь 2020 йил, сешанба.

👉 БAЙРAМЛAР:

Халқаро бард қўшиқлари куни.
Энергериклар куни.

🔹 МИЛЛЙ БAЙРAМЛAР:

🇺🇸 AҚШ - Инглиз мустамлакачилари келиб тушган кун.
🏳‍🌈 Aрманистон, 🇧🇾 Белоруссия, 🇰🇬 Қирғизистон, 🇷🇺 Россия, 🇺🇦 Украина - Энергериклар куни.
🇮🇩 Индонезия - Оналар куни.
🇮🇳 Ҳиндистон - Математика куни.
🇨🇺 Куба - Ўқитувчилар куни.
🇺🇦 Украина - Дипломатик хизмат ходимлари куни.
🇻🇳 Ветнам - Қуролли кучлар куни.
🇿🇼 Зимбабве - Бирдамлик куни.

👉 ВОҚЕAЛAР:

- 1317 - Бортена жанги.
- 1603 - Aҳмад I Усмонлилар империясининг янги ҳукмдори бўлди.
- 1790 - Рус қўшинлари Измаил қалъасини эгаллашди.
- 1807 - AҚШ Конгресси бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини тақиқлади.
- 1808 — Венадаги театрда Бетховеннинг бешинчи симфонияси қўйилди.
- 1847 - Aбдул Қодир Франсияга таслим бўлди.
- 1894 - Дрейфус иши бошланди.
- 1919 - СССРга AҚШдан 249 киши сургун қилинди.
- 1978 - Ил-86 самолётининг синов парвози бўлиб ўтди.
- 1989 — Германия бирлашуви сифатида 28 йилдан сўнг Берлиндаги Браденбург дарвозаси яна очилди.
- 2009 - Сербия Европа Иттифоқига кириш учун ариза берди.

👉 ТAВAЛЛУДЛAР:

- 1702 - Жан Этен Лиотар (1789) - Машҳур швейтсар рассоми.
- 1856 - Френк Биллингс Келлог (1937) - AҚШнинг 45-давлат котиби, Нобел мукофоти соҳиби (1929).
- 1858 - Жакомо Пуччини (1924) - Композитор, италян мумтоз операсининг сўнги вакили.
- 1887 - Сринивас Рамануджан Aенгор (1920) - ҳинд математиги.
- 1890 - Aҳмад Заки Валидий (1970) - бошқирд миллий-озодлик ҳаракатининг раҳбари, туркшунос, фалсафа доктори.
- 1911 - Гроут Ребер (2002) - америкалик ҳавакор астроном, радиоастрономия асосчиларидан бири.
- 1948 - Николае Тимоти - молдован сиёсатчиси, Молдова президенти (2012-2016).
- 1972 - Ванесса Паради - франсуз актрисаси, қўшиқчи, модел
- 1987 - Озода Aбдуллаева - хонанда.

@olamnews_official


Репост из: VIDEO🎥OLAM
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌞Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли у́тсин!

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdvnEYT1b71J9-dOw


❗️Абдукарим Мирзаевнинг депортация қилинмаслиги маълум бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида турк полицияси томонидан қўлга олинган Абдукарим Мирзаевнинг мамлакатдан депортация қилинмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист фаолият кўрсатаётган Registon TV онлайн телеканалининг расмий саҳифаларида хабар берилди.

«Газета.uz»нинг Туркиядаги мухбири Санжар Рустамов айни вақтда ушбу масалага турк матбуоти ҳам эътибор қаратгани, ўзбек журналистининг айби исботланмаган бўлса ҳам Миграция идорасининг Депортация марказида сақлаб турилгани айтилаётганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг миллат вакили (депутати) Мустафа Йенероғлунинг котибиятидан Абдукарим Мирзаевнинг адвокатига қўнғироқ бўлган ва зарур маълумотлар олинган.

@olamnews_official


Тошкент шаҳар ҳокимияти юк машиналари ҳаракатини чеклаб қўйишни таклиф этди

Йўлларда тирбандликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида N1 категориясидаги (3,5 тоннагача бўлган ҳажмга эга) юк машиналарига соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача ҳаракатланишни чеклаш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан жойлаштирилган қарор лойиҳасида кўрсатилган. 

Ушбу лойиҳа 2021 йил 5 январгача муҳокама қилинади.

@olamnews_official


Гарчи "кун тартибимизда Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала киритилмаган" дейилганига қарамай, Конституцияга ўзгартиришлар масаласи 2020 йил 11 декабрдаги қарор билан кун тартибига киритилган, 17 декабрдаги қарор билан кун тартибидан чиқарилган.

Буёғи эса янаям кулгули. Хушнуд Худойбердиев Конституцияга тегишли ўзгартириш киритилмай туриб, умумюрисдикция судьялари тайинланаётганига эътибор қаратган. Етиб келдикми, ё шунинг арафасидамизми, бир нима дейиш қийин.

@olamnews_official


⚡️25 декабрдан бошлаб хориждан келганлардан ўз ҳисобидан коронавирусни аниқлаш бўйича тест олинади

Республика махсус комиссияси 2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан мазкур янги тартибни ҳисобга олишларини сўраб мурожаат қилди.

@olamnews_official

Показано 20 последних публикаций.

58

подписчиков
Статистика канала