ШАЪБОН АЁЛЛАРНИНГ ҚАЗО РЎЗАСИ УЧУН ЯХШИ ФУРСАТ
Абу Салама айтади: Мен Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганини эшитганман:
📗 "Менинг Рамазон рўзасидан қазоларим бўлар эди, лекин уларни фақат Шаъбон ойида тутиб беришга қодир бўлар эдим."
(✍ Имом Бухорий ривояти)
Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳадисда Рамазон ойида ҳайз каби узрлар сабабли тута олмаган рўзаларини, келаси йил Шаъбон ойидагина қазо қилишга имкон топганларини баён қилмоқдалар.
Яҳё ибн Саъид ал-Ансорий (ҳадис ровийларидан бири) бу ҳолатнинг сабабини тушунтириб, Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиш билан банд бўлганларини айтган. Яъни, Оиша онамиз ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳтиёж ва хизматларига шай турар эдилар. Пайғамбаримизнинг барча аёллари ҳам шундай эдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Улар ҳар доим Расулуллоҳни хурсанд қилишга ва розилигини қозонишга интилиб яшаганлар. Шу сабабли, улардан ҳеч бири Расулуллоҳдан рўза тутишга изн сўрамас эди. Чунки Пайғамбаримизнинг уларга бўлган муҳаббат ва рағбатлари сўниб қолишини истамас эдилар.
Шаъбон ойига келиб эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойнинг кўп қисмини рўзадор ўтказганлари учун, аёллари ҳам қазо рўзаларини тутиш учун имконият топар эдилар. Ёки Рамазонгача вақт кам қолгани боис, Пайғамбаримиздан рўза тутишга изн сўрар эдилар. Улар шариатдаги имтиёз ва енгилликдан фойдаланар эдилар. Чунки ўтган Рамазон ва келаси Рамазоннинг орасидаги ҳар қандай вақт қазо рўзалари учун муносиб ҳисобланади.
☝️ Ҳадисдан чиқадиган сабоқлар:
1. Эрнинг ҳақлари аёлнинг баъзи ибодатларидан устун қилинади.
Бироқ, фарз ва маълум вақт билан чегараланган ибодатлар бу қоидадан мустаснодир.
2. Аёл киши турмуш ўртоғининг хизматини биринчи ўринга қўйиши мумкин,
лекин фарз бўлган ибодатлар ўз вақтида бажарилиши шарт.
3. Қазо рўзаларини тутиш учун бутун йил давомида имконият бор,
лекин уни кейинги Рамазонгача адо этиш лозим.
Урватуллаев Саидмаҳмудхон, ҲИМ талабаси
┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС