Фильтр публикаций


Репост из: Hudud Inform
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


Ерости томчилатиб суғориш — сув танқислиги шароитида энг самарали усул

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг оғриқли муаммоларидан бири сув ресурслари танқислигидир. Шу маънода, энг самарали суғориш технологияларини жорий этиш мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омилларидан биридир.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11415




Учта ҳудудда фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Навоий шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11410


Ўзбекистонда автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар профилактик назоратга олиниши мумкин

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11408


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ҳуқуқий мақомимни қандай легаллаштираман?

🇷🇺Россияда ишлаб юрган бўлсангиз ва сизни ҳам шу савол қийнаётган бўлса видеони кўришни тавсия қиламиз!


Ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиш, патент олиш тартиби, босқичлари тушунтириб берилган.

⏺“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
⏺Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

Унитманг, "амнистия" 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
@uzmigration


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Истеъмолчида қарздорлиги мавжуд эмаслиги исботини топди

Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Қийқи» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ҳ.Н.нинг 2020 йилда бўлиб тўлаш шартларида харид қилиниб, тўловлар 2021 йилда тўлиқ тўлаб бўлинган 2 та уяли телефон аппарати учун 2025 йилга келиб МИБдан қарздорлик бўйича огоҳлантириш хати келганлиги ҳолатига ойдинлик киритилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11403


Репост из: "Yer qa'ridan foydalanish markazi" DM
Навоийдаги 31 битта кон хитойликларга сотилди, деган ахборотни рад этамиз

Жорий йилнинг феврал ойида мамлакатимизда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкалари “E-auksion” савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди.

Таъкидлаш жоизки, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Мазкур талабдан келиб чиқиб электрон савдоларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик мақомга эга 12 та МЧЖ ғолиб деб топилди. Уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим МЧЖ таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, фақат хорижий давлат, жумладан Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган бирорта ҳам МЧЖ бунда ғолиб ҳам чиққани йўқ.

Биргина мисол, ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларидан “Xinlong Mining Drilling” МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда “Zhonghuitong Mining” МЧЖ асосий таъсисчиси (97,6 фоиз) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар 3 йил муддатга берилиб, ерга эгалик ҳуқуқини бермайди. Қонунларимизда тадбиркорларга фақатгина ер қаъридан фойдали қазилмани олиш ҳуқуқини бериб, рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари жараёнида бузилган ерларни рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини олади.

Устига устак, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган фойдаланувчиларга давлат томонидан бир қатор мажбуриятлар юклатилган бўлиб, унда рухсатномага эга бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти тадбиркорлик таваккалчилиги асосида олиб бориладиган фаолият бўлиб, бу участкаларни саноат миқёсида қазиб олиш ишларини амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.

Шу боис бундай ер участкалари тадбиркорларга шаффофликни таъминлаган ҳолда даромад олиш учун сотилади. Сотилган ер қаъри участкаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий инвесторлар соҳага янги технологиялар, ускуналар киритади, янги иш ўринларини яратади.

Энг муҳими, тадбиркорлар томонидан реализация қилинган қимматбаҳо металлар сотувининг 49,5 фоизи ер қаъри участкаси жойлашган маҳаллий бюджетга йўналтирилади ҳамда ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизнинг асосий хорижий иқтисодий ҳамкорларидан бири ва бу давлат билан алоқаларимиз кенг қиррали бўлиб, энергетика, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, савдо, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳаларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги глобаллашув даврида, Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига эришишида, экспортни ривожланишида, иқтисодиётни модернизация қилишда, транзит йўлларни кенгайтириш ва диверсификация қилишда муҳим драйвер ҳисобланади.


Давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган мажлисда жаҳондаги турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, дронлар, ракета ҳамда роботлашган тизимлар кенг қўлланилаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан, миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги йўналишларда ишларни кучайтириш зарурлиги белгиланди:

🔹 Дронлар ва уларга қарши мудофаа тизимларини такомиллаштириш
🔹 Сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмаларни жорий этиш
🔹 Роботлашган ҳарбий техникалардан самарали фойдаланиш
🔹 Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни шакллантириш

Замонавий таҳдидларга қарши курашиш учун мудофаа тизими янги босқичга олиб чиқилади. Миллий хавфсизлик – энг устувор вазифалардан бири!


Ўзбекистонда маст ҳолда автомобиль бошқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11401


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#челленж

"Фарғонада миллий либосларда юрган қизларимиз кўчалар хусни бўлди"


Товарга кафолат муддати ичида билдирилган эътироз бартараф қилинди

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Боғибўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ғ.О.нинг 3 500 000 сўмга харид қилинган ноутбукдан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11397


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@yoshlaragentligi томонидан ташкил этилган “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси

Ибрат Фарзандлари билан ўзбек ва 13 та хорижий тилларни бепул, осон ва креатив усулда ўрганинг!


Конституцион ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти, аҳолининг судга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида, асосий қонунимиз бўлган Конституцияда муайян қоидаларни акс эттириш, яна бошқаларини ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11393


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Медиасаводхонлик

🟠 Дипфейклар кўпаймоқда: қандай ҳимояланиш мумкин?

⚠️ Ижтимоий тармоқларда сохта видео ва тасвирлар - дипфейклар кўпайиб бормоқда.

🔗Бир қарашда дипфейкларни аслидан фарқлаш мушкулдек, бироқ сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш имконияти мавжуд.


🧑‍💻 Видеороликда медиа мутахассиси фейк ва дезинформациядан ҳимояланишнинг янги технологияси ҳақида маълумот беради.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Марғилон шаҳрида миллий либослар челленжи давом этмоқда
                                                           

Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов томонидан ташкил этилган миллий либослар челленжини "Рухсор" телерадиокомпанияси жамоаси давом эттирмоқда.

Миллий қадриятлар ва миллий кийимлар Ўзбек халқининг  маънавий бойлиги бўлиб, уларни асраш ва тарғиб қилиш миллий ўзликни англашда муҳим аҳамиятга эга. 

Бу жабҳада бугун шу юртнинг ҳар бир фуқароси ўзлиги ва буюк келажаги учун бирлашиши лозим.

Барчани ушбу челленжда фаол бўлишга чорлаб қоламиз.


Зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган автомобил бошқасига алмаштирилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи Ф.К.нинг автосалондан 249 900 000 сўмга харид қилинган автомобил ҳақида тўлақонли маълумот берилмаганлиги зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган автомашина сотиб олинишига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11384


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Bugun O‘zbekiston olima ayollari forumida Xalqaro ilm-fan sohasidagi ayollar kunini nishonlayapmiz. Mamlakatimizda ilm-fan sohasida xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash ustuvor ahamiyatga ega ekanidan faxrlanaman.

Raqamlarning o‘zi aytib turibdi: O‘zbekistonda olimlarning 48 foizi ayollar! Ularning izlanishlari, kashfiyotlari va fidoyiligi ilhom baxsh etadi va ilm-fan ularga, ular esa ilm-fanga kerakligini ko‘rsatadi.

Biz xalqaro hamjamiyat bilan ilm-fan tinchlik va farovonlikka xizmat qiladigan kelajakni bunyod etish yo‘lida birgalikda harakat qilamiz!



Сегодня на Форуме женщин-учёных Узбекистана мы отмечаем Международный день женщин в науке. Я горжусь тем, что поддержка женщин в науке в нашей стране — приоритет.

Цифры говорят сами за себя: 48% учёных в Узбекистане — женщины! Их исследования, инновации и преданность своему делу вдохновляют и доказывают, что наука нуждается в них, а они — в науке.

Вместе с международным сообществом мы будем работать над созданием будущего, где наука служит миру и процветанию!


МАҚСАДЛАР АМАЛГА ОШМОҚДА!

Маълумки, 2023 йилнинг 11 сентябрь куни 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсадни ўзида қамраб олган “Ўзбекистон-2030” стратегияси қабул қилинди. Стратегиядан мамлакатимизда келгуси йилларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ўрин олди. Ушбу мақсадлардан бирида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида зарур ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11379


Судда вакиллик қилиш мумкин бўлмаган шахслар кимлар?

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/11374

Показано 20 последних публикаций.