Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Лингвистика


Notiq - Rahimboy Jumaniyozovning rasmiy kanali
Murojaat uchun: 909946090

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Лингвистика
Статистика
Фильтр публикаций


ҲАЁТИЙ ХАҚИҚАТЛАР

• Дўстлар сохта бўлиши мумкин, лекин душманлар ҳамиша ҳақиқий бўлади.
• Аҳмоқ киши кексайиб, ақлли бўлиб қолмайди.
• Қасам ичиш... Сув ичишдан ҳам осон бўлиб кетди...
• Пулдорлик — барча балою офатлар, муаммолар ва очкўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади.
• Болаларингизни тарбияламанг, улар барибир ўзингизга ўхшашади. Шунинг учун ўзингизни тарбияланг.
• Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди:
— отилган ўқ.
— айтилган сўз.
— ўтган вақт.
• Биз челаклаб насиҳат қиламизу, ўзимиз томчилаб амал қиламиз...
• Пулни севмайман... Аммо пул асабларимни тинчлантиради...
• Эркак ҳеч қачон хотини ва машинасидан нолиши керак эмас. Чунки иккисини ҳам ўзи танлаган.


“ЖОНСИЗ НУТҚ, ТИРИК ЖАНОЗА”
1979 йил таниқли адабиётшунослардан бири вафот этиб, унинг дафн маросимига КПСС Марказий Комитети Сиёсий бюроси аъзоси, Москва шаҳар партия комитети биринчи котиби Гришин иштирок этиб нутқ сўзлайди. Ушбу тадбирда иштирок этган таниқли ёзувчи ва публицист Владимир Бушин ўз кундалигида шундай деб ёзган: “Унинг нутқига нисбатан дафн маросимида тириклик кўпроқ эди.”


Шеърнинг озиғи, шоирнинг ёзиғи ҳам сўз, нутқ билан, лекин у шунчаки сўз эмас, танланган, топилган сўздир, маъно дурлари терилган тизимдир.
****
Нотиқ нутқи фикр ва туйғуни таъсирчан шаклда, ишонарли тарзда тингловчига етиб бориши ва намоён бўлишидир.
****
Маҳоратли актёр саҳнада пластикани қойиллатса-ю, ҳаётда қойиллата олмаса ажабланманг, демак, у иймонли ва истеъдодлидир.
****
Актёрлар ёшлигида ўзларининг юриши-ю туришига, кўринишига, овозига эътибор қилишади. Ёши бирон жойга етгандан сўнг ўзлигини унутиб, ўйнаётган ролининг ҳолат-у руҳиятига янада чуқурроқ киришни эп кўришади.
****
Ўқувчининг ўқитувчидан узрини тушуниш мумкин, лекин ўқитувчининг ўқувчидан узр сўраши аянчли ва изтироблидир.
****
Тузсиз таом тотли бўлмас, ҳиссиз калом бодли(хоразм шевасида “кучли”) бўлмас.


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:
1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.
6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...


Assalomu alaykum!

✍️Ertaga, 7-fevral, soat 15.00 da "Juma – siyosiy-ma’rifiy soatida" buyuk bobokalonlarimiz Mir Alisher Navoiy hamda Zahiriddin Muhammad Bobur tavallud kuniga bag‘ishlab, "Ikki buyuk siymo – ma’naviyatimiz sarchashmalari" nomli uchrashuv bo’lib o‘tadi.

📖Unda xalqimizning zabardast olimlari Nurboy Jabborov va Rahimboy Jumaniyozov ishtirok etadi.

Barcha xodimlar qatnashishi so‘raladi.




ЧИЗГИЛАРИМ - СЕЗГИЛАРИМ!
Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир. Нотиқликнинг аввали сукут, сўнг тинглаш, ёд олиш, ақл чиғириғидан ўтказиш, амал қилиш ва даъват этишдир.
****
Микрофон билан тиллашишни билиш керак. У бамисоли сизга ўқталган милтиқ, қаратилган найза, олов пуркагич. Унинг билан масофа сақлайсиз, нафасингизни ростлайсиз, овозингизни, сўзингизни созлайсиз, акс ҳолда у сизни бошқаларга бошқача етказиб қўяди. Назардан ҳазар қирғоғига отгувчи ҳам, бор қилгувчи, айни пайтда йўқ қилгувчи ҳам удир. Шунинг учун ҳам дуч келган киши микрофонни ушламайди, унга яқинлашмайди ҳам.


— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Ҳасад тўла қалб заҳарданда аччиқроқдир.


“ҲАЙРОНЛИК”
Икки нарса мени ҳайратга солишдан тўхтатмайди – ҳайвонларнинг ақл-идроки ва одамларнинг ҳайвонларча йиртқичлиги...
Рус тилидан Ж.Сафоев таржимаси


ЧИЗГИЛАРИМ - СЕЗГИЛАРИМ.

Диққат-эътибор барча билимларнинг, хотиранинг ибтидосидир. Нимаики нарсага диққат қилинса, у ҳақда ўйлайсиз, тасаввур қиласиз, кўз олдингизга келтирасиз. Масалан, нима, қачон, қаерда сўроқларидан нега, нима учун, нима сабабдан, нима мақсадда сингари саволлар билан таҳлил қиласиз ва англайсиз, натижада хотиротга муҳрлайсиз.
****
Инсон бош миясининг чап ярим шари нутқ билан боғлиқ, ўнг ярим шар эса кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳидлаш орқали ахборот қабул қилади, ҳис этади. Биринчиси сўзли, иккинчиси эса “тилсиз” тарона ва тасвир оламидир.
****
Нотиқ нутқи мантиқдан йироқ, билингки, у – буғдойсиз бошоқ, пуч ёнғоқ.
****
Изидан шогирд қолдирмаган ҳар қандай воизга буюклик ва суюклик нисбатини бериб бўлмайди.
****
Нотиқ мисли ўқланган ва ўқталинган милтиқ. Унинг учун нишон керак ва тепкини босиш қолади, холос. Қилинса ихлос, демакки, халос.


• Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
• Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
• Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — онанг.
• Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
• Хурсанд бўлганингда, шодлигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
• Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — онанг.


Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...


Нотиқлик курсига илк бор келган тингловчиларим, дастлаб бидир-бидир гапиришиб, микрофонни талашишарди. Ўқув курсининг дастлабки босқичи якунига ета бошлаганда, улар ўйчан ва камгап бўлиб қолишарди, таҳсилнинг иккинчи босқичи ниҳоясида эса маънодор сўзларни айтишга интилишардики, уларнинг фикру зикри ҳикмат даражасига етганини ўзлари ҳам сезмай қолишарди.
****
Нотиқларга буюк ва суюк нисбатини бериш мумкин, қачонки, улар давр юкини кўтара олишса.
****
Нотиқликнинг муҳим жиҳати шундаки, нотиқ ҳар нимани сўзласа ҳилм(мулойимлик) билан сўзлагани, ҳар нимани эшитса илм билан эшитгани яхши. Биринчиси ахлоқини, иккинчиси билимини билдиради.
****
Нотиқнинг тезкор жавоби обдон ўйлаб айтилса, эшитувчига малол келмайди.


Фарзанд тарбиясидаги катта хатолар:

Дада, китоб ўқиб берайми?
Ўғлим, кейин ўқийсан, ҳозир бандман.

Ойи, озгина нон беринг, кўчадаги мушукнинг қорни очибди.
Йўқ, берма, кейин ўрганиб қолади.

Ойи, ўртоғимга ёрдам бергандим, кийимим кир бўлиб қолди.
Кир қиладиган бўлсанг, бошқа ёрдам берма.

Бола фитрати яхшиликлар билан тўла. Уни парваришлаб ўстириш керак. Энг озида ниҳоллигидаёқ пайхон қилманг.


Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...

• Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...


Ўзи ёқимли, сўзи юқумли бўлмаган нотиқни таълим-тарбиянинг таъсирчанлигига тааллуқли талабларнинг тарафдори деб бўлмайди.
****
Тингловчи иккинчи томон, таъбир жоиз бўлса рақиб томон демакдир. Гўёки, жангда уларни қурол билан, уриш билан, зулм билан уни забт этасиз. Нотиқликда эса тил билан, усул билан, илму ҳилм билан уни асир этасиз.
****
Ҳақиқий нотиқ бутун бир қўшинни бошқараётган қўмондонга ўхшайди. Унинг ўз стратегияси ва тактикаси бор. Стратегия олдинга қўйилган мақсад, тактика эса уни амалга ошириш йўллари, усулларидир. Тактикани билмаган ва ўз ўрнида қўллай олмаган нотиқ, албатта, мағлубиятга учрайди.
****
Нотиқлик улкан дарахт бўлса, нотиқлар унинг шоху новдалари, нутқ мевалари, мантиқ эса теран томиридир.


• Дард  инсонга йўл кўрсатур.
• Кўчанинг дайди итига хоҳ олтиндан, хоҳ юнгдан тасма тақ, барибир кўча итилигича қолаверади.
• Дон ерга кўмилади, унинг ерга кўмилиши боғу роғнинг кўкаришига сабаб бўлади.
• Ақлинг туячига ўхшайди. Сен туясан. Ақлинг сени ром қилади, истар-истамас хоҳлаган жойига тортиб олиб боради.
• Ақллидан келган жафо нодондан келган вафодан яхшидир.
• Аллоҳ сенинг юзингни хунук қилиб яратган бўлса, ўзинга кел, ҳам юзи хунук, ҳам одоби хунук бўлиб ўтма.
• Шаҳматда пиёда йўлга чиқиб, охирида вазир бўлади.




Oлтинга тенг насиҳат

• Ортиқча назар солишни тарк қил, хушуъ неъматига эришасан.
• Ортиқча сўзни тарк қил, ҳикматга муваффақ бўласан.
• Ортиқча овқатни тарк қил, ибодатга мушарраф бўласан.
• Одамлар айбларини синчковлик билан қидиришни тарк қил, ўзингни айбингни кўришга эришасан!


Ақл билан безанмаган, мантиқсиз нутқ буғдой бошоғидан ажралган сомон сингаридир.
****
Сўз устда, маъно остда бўлади, худди тана либос остида бўлгани каби.
****
Ҳар қандай фикр чуқур ва мантиқий бўлмасин, у санъат пардасига ўралмаган бўлса, ярашиқли, қарашиқли, таъсирли ва озиқли бўлмайди.

Показано 20 последних публикаций.