Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Наманган шаҳридаги “Саховат” уйи 4 ойдан сўнг янги бинога эга бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида Наманган шаҳрида жойлашган «Саховат» уйида истиқомат қилувчи кексалар билан самимий мулоқотда бўлганди.
Мазкур бино 1982 йилда қурилган бўлиб, саховат уйи сифатида фойдаланиб келинмоқда. Бу ерда ҳозирда 14 нафар якка-ёлғиз, ногиронлиги бор фуқаролар яшамоқда. Уларга 34 нафар ходим хизмат кўрсатади.
Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бугун “Саховат” уйида яшовчилар холидан хабар олиш учун келди.
Учрашувда давлат раҳбари томонидан кексаларга кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар бардавом бўлиши, Наманган шаҳрининг “Орзу” маҳалласида янги “Саховат” уйи қуриб битказилиши ва 4 ойдан кейин унга кўчиб ўтиш имконияти яратилишини билдирилди.
Кексаларга совға-саломлар топширилди. Дастурхон ёзилиб, санъаткорлар куй-қўшиқлари билан уларнинг кўнгилларини чоғ қилди.