Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Ислоҳотлар ва ўзгаришларни барқарор иқтисодиётсиз тасаввур қилиб бўлмайди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманидаги «Ўзбекистон» кичик саноат зонасида яратилаётган ишлаб чиқариш нуқталари билан яқиндан танишди.
Бу ерда ёш тадбиркоркорлардан Абдуғофир Жалолов 100 млн. сўм банк кредити асосида «Абдуғофир» ХК ни ташкил этиб, ўндан ортиқ янги иш ўрни ҳозирлади. Айни пайтда енгил спорт кийимлари – футболкалар ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Маҳмуджон Икромов ташаббуси билан 110 млн. сўм банк кредити, 340 млн. сўм ўз маблағи ҳисобидан бунёд этилган тикувчилик цехида бугунга келиб 40 та янги иш ўрни яратилган. Эркаклар учун трикотаж маҳсулотлари маҳаллий ва қўшни республикалар бозорларига жўнатилиши ҳам эътиборга молик.
2019 йилда фаолияти йўлга қўйилган «Ҳаққулобод профнастил инвест» МЧЖ барпо этилишига 50 млн. сўм кредит, 200 млн. тадбиркор маблағи жалб этилиб, Хитойдан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Айни пайтда маҳаллий бозор арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдирилмоқда.
– Ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни барқарор иқтисодиётсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Биз ўтган йиллар давомида кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, вилоятимизда бу борада салмоқли натижаларга эришишимиз учун олдимизда қатор муҳим вазифалар турибди. Бугун инновацион тараққиёт моделларини жорий этиш, илғор ғоялар, “ноу-хау” ва “ақлли” технологияларни экспорт қилиш ҳисобидан тез суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда.
Шунга ҳамоҳанг вилоятимизда ҳам бу йўналишда амалга оширилаётган чора - тадбирларни янги босқичга кўтаришимиз, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш зарур, - деди вилоят ҳокими.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov