✍️ МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИГА ОИД ИСЛОҲОТЛАР ИЖРОСИДА ЯНАДА ФАОЛЛИК ЗАРУР
Кейинги уч кун мобайнида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнлар кузатилди. Дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги илк мажлиси, ундан сўнг Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлиси, куни кеча эса Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни, моҳиятига кўра Олий Мажлис ва халқимизга давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Мурожаатномаси дейиш мумкин.
📝 Батафсил 📝

Эътиборлиси, ҳар учала анжуманда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистоннинг келгуси режа ва муҳим ташаббусларини ҳамжиҳатликда бажаришга чорлаган тарихий нутқининг гувоҳи бўлдик. Давлат раҳбари иштирокида демократик тамойиллар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилди.