Badia ✅

@nishon_Uz20 خوش می آید 2
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Bizning qadamimizda mag'lubiyat yo'q.
Vaqtinchalik sinov bor.
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
نقل قول ها
اضافه شده به شاخص
26.03.2020 21:41
4 May 2020, 09:22 (534 روز پیش)
Тушунтириш
Ботга сен ҳозирги сиёсатга қаршимисан, бошқарув сенга ёқмаяптими, каби мурожаатлар келмоқда. Aввало, эътибор билан кузатаётган обуначиларимизга ташаккурларим. Шуни маълум қиламанки, мен асло сиёсатга, Президентга қарши эмасман. 100% маъқуллайман, тўлиқ қўшиламан. Сиёсатга қарши чиқишим учун камида сиёсатчидай билим ва кўникмам бўлиши керак. Ҳозирча бу менда йўқ. Ва танланган стратегия одилона йўллигига аминман. Унда нега бунақа ёзасан, деганларга айтсам. Менинг ёзганларим маълум шахсга қаратилмаган. Aсло! Танқидларим қуйи поғонага тегишли. Қайсики, президентимизнинг топшириқларини чуқур таҳлил қилмай, юзаки, қўл учида бажарадиган ҳар бир инсонга: хоҳ раҳбар бўлсин, хоҳ оддий одам, ўшанга қаратилган. Лекин, ёзганларимни ўқиганлар Давлат раҳбарига қарши деган хулосага келишлари мумкин. Сизлардан тўғри тушунишингизни сўрайман. Қарорлар тўғри чиқарилган, аммо, уни ҳамма ҳам тўғри тушунмаган. Шу тўғри тушунмаганларни танқид қиламиз, токи, хатоларидан хулоса қилсин учун. Келинг, мисол билан тушунтирай. Катта оила: бобо, буви, ўғиллар, қизлар, неваралар ва ҳоказо. Неваралардан бири хушхулқ, одобли, бири ноқобил бўлса, мақтов ёки танқид кимга келади? Aлбатта, бобога. Ҳе бу фалончини невараси, дейишади. Ваҳоланки, иккита неварага бир хил тарбия берилган, бир хил едирилган, бир хил намоз ўргатилган. Aммо, натижа икки хил. Бунга сабаб, боланинг ўзида. Энди уни тарбиялаш учун жазолаш керак. Эй фалончини невараси, сен буёққа кел, отанг қандай яхши одам, бобонг қандай яхши одам. Сен нега ноқобилсан, деб дакки берилади. Бобо айб қилмаган, аммо, неваранинг номи билан қўшиб айтилади. Давлат ҳам катта бир оила. Шуни тушунинг, азизлар. Биз "неваралар"ни айтамиз. Ўша "неваралар" бобога уят олиб келишади. Шунинг олдини олиш бизнинг ниятимиз. Чунки, биз ҳам неварамиз. Бобомизни яхши кўрамиз. У кишига гап тегишини, юзи шувут бўлишини, бошқалар олдида изза бўлишини асло истамаймиз! Биз тушунган неваралар, тушунмаган амакиваччаларимизга тушунтириш, керак бўлса, қаттиқроқ гапириш орқали тўғри йўлга бошлашни истаймиз. Aзизлар, сизлардан ҳам бизни тўғри тушунишингизни истаймиз. Зеро, Ватанимизни, ҳовлимизни ҳаммамиз севамиз. Уни обод сақлаш ҳар биримизнинг вазифамиз. Омон бўлинг.

@nishon_Uz20