Neft va Gaz Ishi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Боғланиш: @NeftvagazBot
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Портловчи атмосфера резервуарларда ёнувчан углеводород буғлари ва ҳаво муайян нисбатда аралашганда ҳосил бўлади. Бундай буғлар ҳарорат ўзгариши, резервуарларни тўлдириш ёки бўшатиш жараёнларида, шунингдек, қолдиқ маҳсулотларнинг буғланиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Агар буғлар концентрацияси портлаш чегаралари оралиғига тушса ва ёниш манбаи мавжуд бўлса, кучли портлаш содир бўлиши эҳтимоли юқори.

Портлашларнинг олдини олиш чоралари
• Инертизация – кислород миқдорини ёниш учун зарур даражадан пастга тушириш учун азот ёки бошқа инерт газлар киритилади.
• Шамоллатиш тизимлари – буғларнинг тўпланишини олдини олиб, уларнинг концентрациясини хавфсиз даражага туширади.
• Газни доимий мониторинг қилиш – замонавий газ детекторлари хавфли буғ концентрациясини аниқлаб, операторларга огоҳлантириш беради.
• Тўғри муҳрлаш – резервуар ичига ҳаво ва ташқи ёнувчи газларнинг кириб келишининг олдини олади.
• Статик электрга қарши чоралар – барча металл қопламалар ва ускуналар ерга уланиши керак, акс ҳолда статик заряд учқун чиқариб, портлаш чақириши мумкин.
• Хавфсизлик протоколлари – техник хизмат ва ички текширувлар қатъий қоидалар асосида бажарилиши, ишчилар эса махсус портлашга қарши воситалардан фойдаланиши ва ҳимоя кийимларини кийиши лозим.
• Оловли ишларни назорат қилиш – қизиган металл, очиқ олов ёки пайвандлаш ишларини фақат хавфсиз шароитда ва махсус рухсат билан бажариш талаб этилади.

Барча чораларга қатъий риоя қилинмаса, портлаш хавфи кескин ошади. Бу каби фожеалар олдини олиш учун хавфсизлик чораларига катта эътибор бериш шарт!

Резервуарнинг устида югуриб юрган одам тирик қолганмикин-а!?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғимининг кескин оширилиши – тўғри қарорми?

2025 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати электромобиллар учун утилизация йиғимини 45 миллион сўмдан 78,5 миллион сўмгача ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу мамлакатда экологик тоза транспорт воситаларини оммалаштиришга жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистонда электромобиллар асосан Хитой, Европа ва АҚШ давлатларидан олиб келинади. Уларнинг ўртача нархи 20,000–30,000 доллар атрофида. 78,5 миллион сўмлик утилизация йиғими тахминан 6,000 доллар бўлади. Бу эса машинанинг умумий нархини 25-30% га қимматлаштириб, кўпчилик учун электромобил қимматлик қилади.

Ўзи чет давлатларда утилизация йиғими қандай?

Электромобилларни оммалаштириш мақсадида кўплаб ривожланган давлатлар уларга енгиллаштирилган йиғим жорий қилган:

Европа Иттифоқи: Германия ва Франция каби давлатларда электромобиллар учун утилизация йиғими йўқ ёки жуда кам. Шу билан бирга, уларни сотиб олган харидорларга субсидиялар берилади.

АҚШ: Электромобиллар учун утилизация йиғими штатларга қараб белгиланади ва кўп ҳолларда $100–$200 атрофида бўлади. Бундан ташқари, $7,500 гача солиқ имтиёзлари бор.

Хитой: Электромобиллар утилизацияси учун йиғим мавжуд эмас, аксинча, давлат уларни сотиб олишни рағбатлантириш учун субсидиялар ажратади.

Бу давлатларда электромобиллар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ёқилғига боғлиқликни камайтириш мақсадида арзонлаштирилган тўловлар билан қўллаб-қувватланади.

Қиммат утилизация йиғими сабабли, кўпчилик фуқаролар электромобил ўрнига бензинли ёки газли машиналарни танлайди. Бу эса:

•Атмосфера ифлосланишини оширади

•Бензин ва газга талабни кўпайтириб, нархларни оширади

•Ўзи шундоқ ҳам ёқилғи тақчил вақтда унинг импортини ошириб, иқтисодиётга салбий таъсир қилади.

•Бозордаги эски ва янги барча ёқилғи двигателли автомобиллар нархи ошади

Нима қилиш керак?

Утилизация йиғими давлат бюджетини тўлдириш учун муҳим бўлиши мумкин, лекин уни ҳаддан ташқари юқори белгилаш электромобиллар бозорини заифлаштиради.

Бундай вазиятда ҳукумат:

• Биринчи навбатда утилизация йиғимини қайта кўриб чиқиши зарур
• Экологик бонуслар ва субсидиялар жорий қилиши керак.
• Чет давлатлар тажрибасини ўрганиши лозим.
• Электромобилларни зарядлаш станцияларини ўрнатишга имтиёзлар бериш керак.
• Электромобиллар импортни сунъий чеклашни тўхтатиши керак.

78,5 миллион сўмлик утилизация йиғими электромобилларнинг оммалашишига жиддий тўсиқ қўяди. Бензинли автомобилларга талаб ортса, бу экология ва иқтисодиёт учун катта зарар бўлади. Ўзбекистоннинг катта шаҳарлари, айниқса, Тошкент, аллақачон ҳаво ифлослиги муаммоси билан тўқнаш келмоқда. Электромобиллар эса бу муаммони юмшатишга ёрдам берар эди. Шунинг учун бу қарорни қайта кўриб чиқиш лозим!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Neft va gazni yig'ish, tayyorlash va uzatish-darslik.pdf
8.9Мб
Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш ва узатиш

Муаллиф: М.О. Сатторов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Иссиқлик узатилишининг учта асосий механизми мавжуд: ўтказувчанлик (Conduction), конвекция (Convection) ва нурланиш (Radiation).

1. Ўтказувчанлик:

Таъриф: Ўтказувчанлик – иссиқликнинг бирор материал орқали ҳаракатланишсиз узатилиши. Бу қаттиқ жисмларда, иссиқлик заррачалар орасидаги тўғридан-тўғри алоқа орқали ҳаракатланганда содир бўлади.

Мисол: Қизиб турган металл идишга қўлингизни теккизсангиз, иссиқлик идишдан қўлингизга ўтказувчанлик орқали узатилади.

2. Конвекция:

Таъриф: Конвекция – иссиқликнинг суюқлик (суюқлик ёки газ) орқали ҳаракатланиш натижасида узатилиши. Бу табиий равишда (табиий конвекция) ёки мажбурий усулда (масалан, вентилятор ёки насос ёрдамида – мажбурий конвекция) содир бўлиши мумкин.

Мисол: Радиатор хона ичидаги ҳавони иситиб, унинг юқорига кўтарилишига ва айланиб юришига сабаб бўлади. Ёки сув қайнаш жараёнида пастдаги иссиқлик юқорига ҳаракатланади.

3. Нурланиш:

Таъриф: Нурланиш – иссиқликнинг электромагнит тўлқинлар шаклида узатилиши. У бўшлиқ орқали ҳаракатлана олади ва модда талаб қилмайди. Бу иссиқлик узатилишининг ягона тури бўлиб, модда иштирокисиз содир бўлади.

Мисол: Қуёш нури орқали Ердаги иссиқлик ёки олов ёнида турганда инфрақизил нурланиш натижасида тана исиши.

Ҳар бир усулнинг ўзига хос хусусиятлари ва қўлланилиши мавжуд:

Ўтказувчанлик – заррачалар зич жойлашган материалларда, масалан, металлларда муҳим аҳамиятга эга, чунки эркин электронларнинг ҳаракати туфайли улар яхши иссиқлик ўтказувчилардир.

Конвекция – суюқликларда устунлик қилади, чунки суюқлик ҳаракатланиб, иссиқликни манбадан узоқлаштириши мумкин.

Нурланиш – универсал бўлиб, қуёшнинг иссиқлигидан тортиб, лампаларнинг ёрқинлигигача бўлган жараёнларда иштирок этади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарши шаҳридаги 10-сонли мактабда ўқувчиларга билим бериш билан бирга, касб-ҳунарга ўқитиш тизими ҳам жорий қилинган экан. Мактабда касб ўргатиш ёшларни эрта касбий йўналтириш ва иқтисодий мустақилликка тайёрлашга хизмат қилади. Яқинда 10-мактабда "Овоз" лойиҳасига ўхшаган лойиҳа ташкил этилгани ҳақида хабар кўрган эдик, касбга тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани-ку зўр ғоя. 10-мактабни бошқа мактабларга бемалол наъмуна қилиб кўрсатиш мумкин.

Албатта, бу ташкил этилаётган ишлар ортида фидойи мактаб жамоаси турганлигини айтиб ўтиш лозим. Барака топишсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


“E-KON” халқаро танловда йилнинг энг яхши лойиҳаси деб топилди

Халқаро профессионал IT ҳамжамияти "Global CIO" томонидан ташкил этилган халқаро танловда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилган “E-KON” лойиҳаси ёқилғи энергетика соҳасидаги “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” деб эълон қилинди. Бу натижа Ўзбекистоннинг рақамли трансформация соҳасидаги эришган ютуқларидан бири сифатида тарихга кирди ва мамлакатнинг нафақат ички, балки халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Ушбу лойиҳа давлатимиз раҳбарининг “Рақамли Ўзбекистон - 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий мақсади “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги конларни рақамлаштириш орқали самарадорликни оширишдан иборат.

“Global CIO” халқаро танлови ҳар йили дунёнинг энг илғор ва самарали IT лойиҳаларини аниқлаш, уларни кенг оммага таништириш мақсадида ўтказилади. Унда технологик соҳадаги энг яхши амалиётлар, инновасион қарорлар ва рақамли трансформация лойиҳалари сараланиб, халқаро миқёсда эътироф этилади.

2024 йилда танловга 30 дан ортиқ давлатдан жами 129 та лойиҳа тақдим этилган. Муҳокамаларда 500 дан ортиқ IT-менежер иштирок этган. Ғолиблар орасида Ўзбекистон, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Малайзия, Туркия, АҚШнинг нуфузли компаниялари жой олган.

Яна бир қувончли жиҳати, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Норқулов Инъом Эшмирзаевич, халқаро "Global CIO" профессионал IT ҳамжамиятида дунёнинг энг фаол IT лидерлар қаторига киритилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда энергетика вазири шу мақсадга қаратилган узоқ муддатли дастурни тақдимот қилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Эълон

Каналимиздаги талабаларга бир яхши хабар айтмоқчиман, мен ва кўплаб дўстларимизнинг ишга киришимизга сабабчи бўлган, шу йил ҳам бир қанча талабалари турли корхоналарнинг стипендиялар танловида муносиб иштирок этган, устозимиз, техника фанлар фалсафа доктори, доцент Сахатав Баҳодир ака талаба ва хоҳловчи дўстларимизга подготовка ва переработка нефтегаз йўналишлари бўйича курс ташкил этмоқда. Сизларга ҳам бу курсда ўқишни тавсия қиламан. Ўқув курсини тугатгандан сўнг сизга ҳеч қандай сертификат берилмайди, дипломингиз бўла туриб ишга кира олмаган бир пайтда сертификат сизга қандай ёрдам берарди. Олган билимингиз фойда. Билимингиз бўлса ишга киришда суҳбатдан қийналмай ўтасиз. Яна бир гап узтозимизни дарс ўтишига умуман гап йўқ, тингловчи ниманидир ўргансин деб жон куйдириб дарс ўтади. Ишлаб чиқаришда ҳам 10 йилдан кўпроқ тажрибага эга. Марҳамат онлайн курсларда ўқинг, билим олинг ва қулай имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг.

Бошланиши: 1-февраль
Вақти: ҳафтада 3 кун
Шакли: онлайн
Тўлов сўммаси: 250.000 сўм

Мурожаат учун,
Телеграм: @B_Gulmurodovich
Телефон: +998914693008

Нефть ва газ иши: @Ngi_Uz


ТБ БИЛЕТЛАР ЖАВОБЛАРИ БИЛАН.pdf
991.0Кб
Меҳнат Муҳофазаси ва Хавфсизлик Техникаси (ТБ) бўйича қўлланма

25 та билет жавоблари билан бирга


@Ngi_Uz каналида #Хавфсиз_меҳнат хештеги остида ҳамкасбларимиз томонидан таржима қилинган ТБ бўйича фойдали ва қизиқарли видеороликларни кўришингиз мумкин.

PS: Қўлланмадаги баъзи маълумотлар янгиланган бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қаршида жойлашган 10-мактаб ўқувчилари ўртасида мусиқий тадбир ўтказилибди. Эътиборлиси, мактабда бўлган тадбирда Қашқадарёнинг энг машҳур санъаткори Умрзоқ Қувватов ҳакамлик қилган.

Бизнинг давримизда бундай тадбирларга машҳур санъаткорлар келиши орзу эди.

Умрзоқ Қувватовни таклиф этиб, ёшлар билан учраштириш директорнинг энг яхши ташаббуси, деб ўйлайман. Видеони кўринг, ҳаммаси самимий чиқибди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Табиий газдан жудаям қимматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин

Келинг, буни табиий газдан "Графен" ва "Углерод нанотурбиналари" ишлаб чиқарилиши мисолида иқтисодий афзалликларини ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз:

1. • 1 тонна графен нархи бозорда унинг сифатига қараб 150.000 дан 200.000 $ гача.

• 1 тонна графен ишлаб чиқариш учун 50.000 м³ табиий газ ишлатилади.

• 50.000 м³ табиий газ энергия қиймати нархи 5000 $ - 15000 $ оралиғида.

• 1 тонна графен ишлаб чиқариш харажати (энергия сарфи, ишчи кучи ва ҳоказо) 50.000 $.

Тахминий ҳисоб-китоб қиламиз:
200.000 $ (150.000 $) - 15.000 $ (5000 $) - 50.000 $ = 135.000 $ (145.000 $)

Энергиявий қийматида нархи 5000 $ - 15000 $ бўлган табиий газдан сифатига қараб тоннаси 150.000 $ - 200.000 $ бўлган графен ишлаб чиқариш орқали 135.000 $ - 145.000 $ соф даромад олиш мумкин.

2. Углерод нанотурбиналарини ҳисоб-китобини ёзмайман, 75.000 $ - 150.000 $ соф даромад олиш мумкин.

Бу билан нима демоқчиман: аслида табиий газни ёқиш ўрнига ундан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш иқтисодий жиҳатдан афзал. Шунчаки эслатма бу, афзал, тамом.

Хулоса шуки, агар Алишер Қодиров:

1. Табиий газни ёқиш ўрнига ундан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш иқтисодий жиҳатдан афзал эканлигини шунчаки эслатма сифатида айтмоқчи бўлган бўлса - тўғри фикр. Буни кўпчилик билади ҳам.

2. Ҳозирги ҳолатда, фавқулодда барчани бир вақтда табиий газдан узиб, электр энергиясидан фойдаланишга ўтиш керак демоқчи бўлган бўлса - нотўғри фикр. Бунга на аҳоли, на Ўзбекистон энергетика тизими тайёр эмас.

А. Қодиров филолог бўлса-да, доимо фикрларини тўғри етказиб беришда қийналади ёки атай шундай қилади, негадир фақат ҳейтлар учраб юради. Айнан нима демоқчи эканини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди, шу сабабли А. Қодировнинг фикрини на тўғри деб бўлади, на хато. Балки батафсилроқ тушунтирар.

Ҳая, яна бир гап: Алишер Қодиров
"Яшил энергетика келажагимиз"

деган таъкиди билан Ўзбекистонда АЭС қурилишини тезлаштиришга чақираётган бўлиши ҳам мумкин. Агар шуни назарда тутган бўлса, бу умуман бошқа мавзу.

Маълумот учун, Графен замонавий технологияларда, хусусан, электроника, энергия сақлаш (батареялар), нанотехнология ва тиббиёт соҳаларида қўлланилади. Графен пўлатдан 200 марта мустаҳкам, бироқ юмшоқ ва эгилувчан шу билан бирга шафофф ҳамдир. У келажакнинг инқилобий материали сифатида баҳоланади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саноат газ турбинаси ишлаш принципининг 3D анимацияси

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Алишер Қодиров қуйидагича ёзибди:

Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин.

Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак.

Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз.

Яшил энергетика келажагимиз.

———

Алишер Қодировнинг фикрига менинг муносабатим қуйидагича:

Алишер Қодировнинг фикри тўғри бўлар эди, агар:

1. Барча нефть-газ конларимизга ва улардан қазиб чиқарилаётган қазилма бойликларига давлат эгалик қилганида

2. Ёқилғилар танлови кўплигидан заправкаларда ҳеч қандай навбатлар бўлмаса

3. Электр энергияси ишлаб чиқаришда газ ёқиб электр токи олинадиган ИЭСдан ишлаб чиқариладиган электр токи минималлаштирилганда (табиий газ ёқиб, электр энергияси ишлаб чиқаришни камайтириш)

4. Газ ўрнига электр энергиясидан фойдаланишга рағбат адолатли бўлса (ҳозир газлаштирилмаган ҳудудлар яни қишлоқ жойларда электр энергиясидан фойдаланиш учун ҳалигача 50% чегирма бериш мавзуси очиқ турибди)

5. Газни маҳсулот қилиб экспорт қиладиган ишлаб чиқариш заводлари учун кафолатли газ таъминоти бўлганда,

6. Аҳолини яшил энергияга ўтишга имкониятни камайтириш учун яшил энергия ишлаб чиқариш қурилмаларига юқори божлар ўрнатиш ўрнига, имтиёзлар берилса,

7. Янги қуриладиган уйларни фақат электр энергиясидан фойдаланишга ўтказиш бўйича механизмлар тўлиқ ишлаб чиқилган ва аҳоли учун ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан самарали бўлса,

8. Электромобилларни олиб киришни сунъий чеклаш учун ишлаб чиқилган қонунлар бўлмаганда...

Ва ҳаказо, рўйхатни кўп давом эттириш мумкин.

Агар юқоридаги шартлар таъминланмаса, газдан воз кечиш орқали электр энергиясига ўтиш нафақат аҳолининг ҳаётини қийинлаштиради, балки кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Умуман олганда, ғоя яхши, аммо уни амалга оширишдан олдин барча иқтисодий, ижтимоий ва техник жиҳатларни ҳисобга олиш зарур. Мажбурий тартибдан кўра, рағбатлантириш ва аҳолини англаб етишга етаклаш самаралироқ бўлади, деб ўйлайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Нефт ва газ захираларни хисоблаш.pdf
7.8Мб
Нефть ва газ захираларини ҳисоблаш

И.Х. Халисматов
Н.Н. Махмудов

Каналга уланиш @Ngi_Uz


Репост из: Nasafnews.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўз касалликлари бўйича малакали мутахассис ва замонавий технологияларга эга жойни топдик!!!

Қарши шаҳридаги “Кўз нури” клиникаси қуйидаги йўналишларда тиббий хизматларни таклиф этади:

- компютер диагностикаси,
- катаракта ва глаукомани даволаш,
- кўриш қобилиятини зарарсиз лазер ёрдамида даволаш,
- ғилайлик, птоза ва дакриоциститни жарроҳлик йўли билан даволаш,
- иккиламчи катарактани лазер билан ажратиш.
- оптика,
- ортокератологик тунги линзалар.

📍Манзил: Қарши шаҳри. Ислом Каримов кўчаси 297-уй.

❗️Мўлжал: Ёшлар маркази рўпараси

Мурожаат учун: 95 650 0333, 55 514 0333

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Яқинда бир электрик дўстим билан суҳбатлашиб қолдим, гап айланиб-айланиб лимит мавзусига бориб тақалди, ойига ўртача 1000-1100 квт•соат электр энергияси ишлатяпмиз дегандим, қуйидагича маслаҳат берди:

1. Электр ҳисоблагич кўрсаткичини ёзиб ол
2. Автоматдан ўчир
3. 1 кун ишлатма, сўнг яна текшир

22-январь куни ҳисоблагич натижасини скрин қиволиб, автоматдан ўчирдим, 1 кун ўтди, ҳозир текшириб кўрсам натижаси кўриб турганингиздек. Жуда қизиқ. Сиз ҳам текшириб кўрганмисиз, текшириб кўринг ва натижасини хабардор қилиб қўйинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Расман

Қойил, омад🔥👏

Бугунги куннинг бизни энг хурсанд қиладиган ва фахрлантирадиган, қувончли янгилиги⚡

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энергетика вазирлиги:

Бугун оммавий ахборот воситаларида Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият ҳақида хабар тарқалди.

Айтиш жоизки, “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

Бугунги кунда 2024-йил сентябр ойида метан эмиссияси содир бўлган қудуқ ўрнида обектни консервация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда ва бу ерда доимий мониторинг юритиляпти.

604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Режалаштирилган консервация ва профилактика ишлари мазкур технологик жараённинг ўзига хос хусусиятларини тушунмайдиган одамлар бошқача талқин қилиши мумкин бўлган бир қатор операциялардан иборат. Бунга ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳа яхши мисол бўла олади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Бироз олдин бу ерда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ходимларидан бир нечтаси жаҳоннинг нуфузли олийгоҳларига грант ютуқларига эришиб, чет-элда ўқиётганлиги ҳақида ёзган эдим.

Яна бир ҳамкасбимиз бу каби муваффақиятга эришди. Навбатдаги грант соҳиби — "Uzbekistan GTL" МЧЖ Ишончлилик бўлими Техник ҳолатни назорат қилиш етакчи мутахассиси, корхонанинг интилувчан, илмли ва етук ходимларидан бири — Имомов Орол Акром ўғли. Ҳамкасбимиз Буюк Британиянинг "University of Strathclyde" университетининг MSc Engineering Management (Муҳандислик бошқаруви) йўналиши магистратура босқичига “Эл-юрт умиди“ жамғармаси грантини қўлга киритди.

Ҳамкасбимиз Имомов Орол Акром ўғлини ушбу ютуғи билан самимий табриклайман! Муваффақиятлар давомли бўлсин! Омад!

Маълумот учун, University of Strathclyde — Шотландиянинг Глазго шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университети бўлиб, 1796 йилда ташкил этилган. Strathclyde университети 2012 ва 2019 йилларда Times Higher Education томонидан "Йил университети" деб топилган ягона университетдир.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Process Flow & P&ID.pdf
5.1Мб
PFD ва P&ID ўқиш учун символлар қўлланмаси

Ишлаб чиқариш жараёнида PFD (Process Flow Diagram) ва P&ID (Piping and Instrumentation Diagram) ҳужжатлари муҳим ўрин тутади. Бу ҳужжатларни тўғри тушуниб, анализ қила олиш — ҳар бир инженер ва технолог учун асосий кўникмалардан биридир. Дастлаб улардаги символлар тушунарсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо уларнинг маъносини билиб олгандан сўнг, ушбу диаграммаларни бемалол ўқиш мумкин бўлади.

PFD ва P&ID нима учун керак?

PFD — технологик жараённинг умумий йўналиши ва ишлаш принципини акс эттиради. Унда асосий ускуналар, қувурлар ва маҳсулотлар оқими тасвирланган бўлади.

P&ID — ишлаб чиқариш объектининг тўлиқ техник схемасини кўрсатувчи диаграмма. Унда қувурлар, клапанлар, сенсорлар ва бошқа воситаларнинг ўрнатилиши ва ўзаро боғлиқлиги тасвирланади.

Символлар китоби нима учун керак?

PFD ва P&ID ни ўқишдаги асосий тўсиқ — бу турли хил символлар ва қисқартмалардир. Символлар китоби бу диаграммаларда учрайдиган барча белгиларни тушунтириб беради. Яни бу технологик чизмалар алифбоси десак ҳам бўлади.

Ушбу қўлланма соҳага энди кириб келаётган инженер ва технологлар учун муҳим ва қимматли қўлланмадир.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Показано 20 последних публикаций.