“БОҒИШАМОЛ” КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛДИ
Кармана туманида 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида “Боғишамол” маҳалласи танлаб олинган эди.
Дастур доирасида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва тегишли ташкилотлар масъул раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида “Боғишамол” маҳалласи янада чирой очди.
Албатта, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фуқароларнинг розилигига эришишдир.
Тумандаги “Боғишамол” қишлоғида олиб борилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Туман ҳокими Ф.Умаров, туман прокурори А.Сувонов ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар қишлоқни фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.
Ўтган асрнинг 70 йилларида ташкил этилган, ҳозирда ўн минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган қишлоқ бугун чин маънода ободликка юз тутиб, улкан ўзгаришлар ва янгиланишларни қарши олди.
Эрта тонгдан атрофга таралган карнай-сурнай садоси узоқ-яқиндаги карманаликларнинг эътиборини торди.
Ҳамманинг тилию, дилида бир фикр обод қишлоқнинг очилиш маросими бўлса керак. Ҳа, чиндан ҳам кармана аҳли кутган кун етиб келди.
Ўтказилган байрам, ушбу тантана эса уларнинг барча орзуларини рўёбга чиқариб, шаҳардан кам бўлмаган шароитларни туҳфа этди.
Қишлоқнинг фойдаланишга топширилиш маросими катта фестивалга айланиб, кексаю ёшни бирдай тантана сари чорлади.